UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40"Барселона" ҳимоячиси билан хайрлашиши мумкин  1 12:14"Бавария" ҳимоячисини сотишга тайёр  0 11:48"Бавария" "Байер" ҳимоячисини сотиб олишга яқин  0 11:20Италия ҳимоячиси Евро-2024да қатнашолмайдиган бўлди  2 11:00Суперлига. «Андижон» — «Пахтакор» учрашувига қанча мухлис ташриф буюрди?  13 10:55Тарихда шу кун. "Қассоб" Нишимура ва манзилга етиб келган Абрамов  6 10:37Бруну Манчестерни тарк этиши мумкин. Португалиялик футболчи Европанинг топ жамоаси билан музокараларни бошлади  7 10:12Лука Модрич келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:49Жозе Моурино «Фенербахче» бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  6 09:24Элдор Шомуродовга Италия А Сериясининг бошқа жамоасидан таклиф бор  8 09:00«Бобур Арена» тўлган баҳсда «Пахтакор» «Андижон»ни мағлуб этди  21 08:36Фабрицио Романо Марко Ройснинг навбатдаги жамоасини маълум қилди  1 08:15Про лига. Бугун 11-тур учрашувлари давом эттирилади  0 01:23Начо Карвахаль ҳақида: "Замонанинг ва барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси"  4 00:35Гринвудга учта топ-клуб қизиқмоқда  4

Санжар Қувватов — Чемпионлик, қайси учрашувни эслашни истамаслиги ва "Пахтакор" даражасига яқинлашган икки клуб ҳақида Янгиликлар

Санжар Қувватов — Чемпионлик, қайси учрашувни эслашни истамаслиги ва "Пахтакор" даражасига яқинлашган икки клуб ҳақида

Жорий йилги футбол мусобақаларида "Пахтакор" дарвозасини Санжар Қувватов қўриқламоқда.

Турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган "шерлар"нинг натижаларида албатта Қувватовнинг ҳам ҳиссаси бор. Айниқса биринчи даврада "Навбаҳор", "Турон", "Бухоро" билан учрашувларда қайтарган пенальтилари жамоасига 9 очкони тақдим қилди. Чемпионлик учун кураш ва бошқа мавзуларда Санжан Қувватовга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик. 


- "Пахтакор" мавсумни бир текис ўтказа олмаётган бўлсада, турнир жадвалида биринчи ўринда кетмоқда. Бу чемпионлик характери сабабми ёки бошқа жамоалар етарлича кучаймаганиданми?

- Албатта бу йил мавсум давомида очко йўқотишлар, айрим паллаларда "қоқилишлар" кўп бўлганини инкор қилмайман. Лекин шунга қарамай жамоамиз яхши ўйин кўрсатиб пешқадамлик қилмоқда. Бу мураббий ва футболчиларнинг меҳнати туфайли юзага келяпти. Қолаверса, омад ҳам биз томонда бўлаётганини айтиш жоиз. Мавсум якунида меҳнатларимизни самарасини кўриш насиб қилсин, деб қоламан. 

- "Навбаҳор" билан кечган 2та учрашувда ҳам жамоа ғалаба билан майдонни тарк этди. Айнан шу баҳс чемпионлик масаласига аниқлик киритдими?

- Чемпионат ҳали тугамади. Қизиқарли ва марказий ўйинлар ҳали олдинда. Қолаверса, чемпионлик учун кураш давом этяпти. "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба албатта биз учун чемпионлик йўлида имкониятларимизни оширади. 

- Сўнгги йилларда қайси жамоа "Пахтакор" даражасига яқинлаша олди?

- "Насаф" ва "Навбаҳор"ни айтган бўлардим. 

- Иккинчи даврада жамоага келиб қўшилган Павел Павлюченко Элдор Суюуновга нисбатан қанчалик рақобат қила оляпти?

- Элдор Суюнов ва Павел Павлюченко миллий терма жамоадаги дарвозабонлар ҳисобланади. Табиийки, рақобат ҳам шунга яраша, деб ўйлайман. Бу нарса футболчини ўсишига хизмат қилади. Рақобат бўлгани доим ёқимли.

- Қолган гуруҳларга нисбатан "Пахтакор"га енгилроқ рақиблар рўбарў келди. ОЧЛда гуруҳдан чиқиш пайти келди...

- Албатта ОЧЛда муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бизга қайси рақиб тушишининг фарқи йўқ. Ким билан, қаерда, қачон фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. 

- Бироз ортга қайтсак. Тошкентга 2014 йил келишга яқин келгансиз. Ўшанда Абрамов бошчилигидаги "Локомотив" таклиф билан чиққан эди. Нима учун трансфер амалга ошмаган? "Машъал"да узоқ вақт қолиб кетиш фаолиятизга қандай таъсир қилди?

- Бундай таклиф бўлганини эслолмайман. "Машъал"да 10 йил тўп тепдим. Яхши кунлар ҳам бўлди, ёмон кунлар ҳам. Ўшанда сўнгги йилларда ўзимда пасайишни сездим ва жамоадан кетишга қарор қилдим. "Насаф"дан тушган таклифга эса иккиланмасдан рози бўлдим.

- Фаолиятингиздаги қайси учрашувни ёдга олишни истамайсиз?

- "Жар" стадионидаги БАА билан кечган учрашувни нафақат мен балки кўпчилик эслашни истамаса керак. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика