

Манбанинг хабарига кўра, немис клуби 21 ёшли ўйинчини 90 миллион еврога сотишга тайёр.
Футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ўйинчига шунингдек "Бавария" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Санчо ўтган мавсум Германия чемпионати доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 12та ассист қайд этди.



