Санчо ЕЧЛда немис клуби учун гол урган биринчи инглиз футболчисига айланди

25 окт 2018, 07:13
Кеча ЕЧЛ 3-тури доирасида “Боруссия Д” клуби ўз майдонида “Атлетико”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувда 18 ёшли англиялик ярим ҳимоячи Санчо иккинчи бўлимнинг 79-дақиқасида захирадан ўйинга туширилди. У орадан 4 дақиқа ўтиб, мадридликлар дарвозасини ишғол қилди.

Шу тариқа Санчо ЕЧЛ тарихида немис клуби учун гол урган илк инглиз футболчисига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Gracenote Live