Санчес "Арсенал"нинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланмоқчи
27 окт 2015 18:14
Янгиликлар
Санчес "Арсенал"нинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланмоқчи
Чили терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алексис Санчес "Арсенал" билан шартнома узайтириш борасида музокараларни бошлади.
Маълум бўлишича, 26 ёшли футболчи жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланмоқчи. Айни дамда унинг ҳафталик маоши 180 минг евро, Озил ва Тео Уолкотт эса ҳафтасига 195 минг фунт маош олади.
Маълумотларга кўра, "Арсенал" раҳбарияти чилилик билан янги шартнома имзолашга қарши эмас. Санчеснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2018 йилгача белгиланган.
Фикрлар