UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16Франция клуби Анчелоттининг ўғлини бош мураббий этиб тайинламоқчи  0 21:49Германия Бундеслигасининг энг яхши футболчиси маълум бўлди  0 21:25Суперлига. "Бунёдкор" - "Локомотив" 3:2. Highlights  0 21:02Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  27 20:48Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 20:21Тюрам чемпионликни нишонлаётган ўғлига шапалоқ туширди  3 20:04Эронлик собиқ ҳакам унга қандай қилиб пора таклиф қилинганини фош қилди  3 19:46Франция президенти Пересдан Мбаппени Олимпиадага қўйиб юборишни сўрайди  1 19:24Англиянинг Евро-2024 учун кенгайтирилган таркиби маълум  5 18:59Криштиану Роналду, Пепе ва Бруну — Португалиянинг ЕВРО учун таркиби эълон қилинди  10 18:18Моуриньо ёки Аллегри "Ал Иттиход" бош мураббийига айланиши мумкин  1 17:57Англиянинг Евро-2024 учун қайдномасида Маркус Рэшфорд учун жой топилмади  11 17:36Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"  3 17:15Шошмай туринг, Де Зербини кейинги манзили Мюнхен эмас, Турин бўлиши мумкин  4 16:54Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"  13

Санъат Шихов: "Ўтиш ўйинида "Қўқон-1912"га осон бўлмайди" Янгиликлар

Санъат Шихов: "Ўтиш ўйинида "Қўқон-1912"га осон бўлмайди"

Бир неча кун олдин ПРО-Ллиганинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Якуний натижаларга кўра, "Қўқон-1912", "Машъал", "Шўртан" жамоалари Суперлига йўлланмаси учун курашни давом эттирадиган бўлди. Қўқонликларнинг тажрибали футболчиси Санъат Шихов мавсумдаги қийинчиликлар ва олдиндаги ўйинлар ҳақида фикрларини билдирди. 


- Жорий йилги Про лига қандай ўтди? Про лигада бу йил пасайиш бўлдими?
- Про лига савияси тушганми ёки йўқ, бу саволга аниқ жавоб бера олмайман. Барча жамоаларнинг стадионлари аъло даражада. Лекин тақвим жуда ноқулай тузилганини айта оламан. Мураббийларга қийин. Бутун мавсум давомида футболчиларнинг спорт формасини ушлаб туриш осон эмас. Ўйлашимча, 11та жамоа Про лига учун жуда кам. Биз учун бу йилги чемпионат кўнгилдагидек ўтмади. Мақсадимиз тўғридан-тўғри Суперлигага йўлланма олиш эди. Ҳозирча бунинг уддасидан чиққанимиз йўқ. Биринчи даврадаги йўқотилган очколар қимматга тушди. Энди бор умидимиз ўтиш ўйинларидан. Имкониятимиз йўқолмаган. Суперлигага йўлланма олишга ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

- Яна қайси факторлар қийинчилик туғдирди?
- Юқорида айтганимдек тақвим масаласи. Бир ойда 2та ўйин ўтказган пайтларимиз ҳам бўлди. 

- Қайси жамоаларда юқорига интилиш, кучайишни сездингиз?
- "Арал" жамоасида кўрдим, дея оламан. "Шўртан" ва "Машъал" жамоаларини ҳаммамиз яхши биламиз. Лекин "Арал" бу мавсумда ҳаммага бош оғриқ бўлди. 

- Шароит ва жамоаларнинг даражаси Суперлигага яқинлашдими?
- Шароит борасида катта фарқ йўқ. Про лиганинг деярли барча жамоаларида шароитлар яратилган. Бироқ ўйин борасида 2-3та жамоанинг савияси пастлиги аниқ. 

- Суперлигани ҳам кузатиб боряпсизми? Ўтиш учрашувида қайси жамоа рақиб бўлишини кутяпсиз?
- Суперлигадаги ҳар бир учрашувни кузатиб боришга тўғри келмоқда. Ким рақиблик қилишидан қатъий назар, уларга қийин бўлади. Про лиганинг 3та жамоасининг даражаси Суперлиганинг даражаси билан тенг.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика