UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  207 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  2 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  6 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Самвел Бабаян: "Иккинчи даврадаги режаларимизда Аҳмедов ҳам, Тўхтасинов ҳам бор" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Иккинчи даврадаги режаларимизда Аҳмедов ҳам, Тўхтасинов ҳам бор"

Coca Cola Суперлига 10-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Навбаҳор" қолдирилган беллашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян қатнашди.


- Ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Ўйин бошида гол киритдик. Дастлабки 15 дақиқада ҳам бир қатор вазиятлар яратдик. Аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб ўйинини ҳам эътироф этиш лозим. Ёш йигитлар босимсиз, мазза қилиб футбол ўйнашмоқда. Бизга ғалаба кўпроқ керак эди. Биз ўйинни бошқаришимиз лозим эди. Аммо бунинг иложи бўлмади. Ҳали устида ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар етарлича. Баъзан ўйиннинг боришини назоратдан чиқариб қўймоқдамиз. 

- Нурилло Тўхтасиновнинг ўйинидан мамнун эмаслигингиз ва давралар оралиғида футболчини қўйиб юборишга тайёр эканлигингиз ҳақида эшитдик. Бунга қандай муносабат билдира оласиз?

- Бунақа гап бўлмаган. Тўхтасинов асосий таркиб ўйинчиси. У бизнинг иккинчи даврадаги режаларимиз таркибига киради. 

- Охирги дақиқаларда "Навбаҳор" ҳужум қилмади. Бу чарчоқ билан боғлиқмиди?

- Ҳужумлар қилдик. Аммо яхши вазиятлар ярата олмадик. Иккинчи таймда биринчи бўлимдагидан камроқ вазиятлар бўлди. Ҳужум қилишга рақиб жамоадан кўра кўпроқ биз ҳаракат қилдик. Аммо вазиятлар ярата олмадик. 

- АГМК билан ўйиндан кейин Азим Аҳмедов жамоа билан хайрлашганмиди?

- Нима учун ҳамма ўйинчиларимизнинг хайрлашгани, жамоадан кетаётгани ҳақида гапиряпти? Иккала ўйинчи ҳам "Навбаҳор" аъзоси. Бизнинг иккинчи даврадаги режаларимизда Аҳмедов ҳам, Тўхтасинов ҳам бор. Футболкасини мухлисларга тақдим қилгани эмоция натижасида келиб чиқди. Аҳмедов захирадан ўйинга қўшилди, ғалабага ўз ҳиссасини қўшди. Бу эса футболчининг эмоцияларга берилишига сабаб бўлди. Бунақаси бўлиб туради. Захирамизда футболкалар етарлича. 

- "Навбаҳор" биринчи даврани пешқадам сифатида якунлади. Жамоанинг ўйинидан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Албатта, кўпроқ очколар жамғаришни истагандик. Очко йўқотган ўйинларимизда ҳам жуда кўп имкониятлар яратгандик. 25 очко албатта кам. Аммо бу ҳақиқий реаллик. "Навбаҳор" том маънода янгидан қурилмоқда. Таркибдаги 70% ўйинчилар жамоада янги. Олдинда катта иш турибди. Жамоада етарли потенциалга эга. Айтиб ўтганимдек, ўйинни бошқариш ва ҳужумда агрессив ўйнаш борасида ишлашимиз керак. Жадвалда пешқадам эканимизга келсак, бу албатта хурсанд қилади. Ҳимоя чизиғимиз ҳам ишончли ўйин кўрсатмоқда. Ўтказиб юборилган голлар борасида ҳам энг яхши натижалардан бири бизга тегишли. Вазиятлардан фойдаланиш борасида эса муаммолар етарли. 

- "Навбаҳор" ўз таркибига Диёр Туроповни қўшиб олди. Жамоада яна қандай яхши ўзгаришлар бўлади?

- Биз Диёр Туроповни жамоамиз ўйинчиси сифатида расман эълон қилганимиздан сўнггина, у "Навбаҳор" футболчисига айланади. Албатта, ҳозирда бир неча ўйинчилар билан музокаралар кетмоқда. Бироқ, "Навбаҳор"нинг ҳозирги таркибида ҳам кучли ўйинчилар етарлича. Иккинчи даврада таркибга унчалик ҳам кўп ўйинчи қўшилмайди. Асосий эътибор биринчи даврадаги ўйинчиларга қаратилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика