Самвел Бабаян: "Буюк клубда мен бирга ишлаган барчага раҳмат айтаман"
07 июл 2015 14:18
Янгиликлар
Самвел Бабаян: "Буюк клубда мен бирга ишлаган барчага раҳмат айтаман"
Самвел Бабаян: - Узоқ йиллар мобайнида клубда мен билан ёнма-ён бўлган барчага миннатдорчилик билдираман. Мураббийлар штаби, футболчилар ва маъмуриятга, "Пахтакор" номи остидаги катта оиланинг ҳар бир аъзосига раҳмат айтаман. Бу жамоа ростдан ҳам катта оиладир.
Бу ерда энг яхши йигитлар ва жамоа йиғилганига ишонаман. Улар менга мураббийлик ғояларимни амалга оширишга ёрдам беришди. Жамоа нафақат мамлакат чемпионати ва кубогини ютиши, балки халқаро мусобақаларда ҳам ўзини кўрсатишига ишонаман. Юқори даражадаги профессионал ва ҳақиқий ватанпарварларни тарбиялаган ота-оналарга раҳмат айтаман. Мен учун энг яхши ишқибозлар саналган мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдириб қоламан.
Йигитлар ва клубнинг ғалабаларидан қувониб, у учун қайғураман. Мен катта оила аъзоси бўлганман ва шундай бўлиб қоламан. Афсонавий клубдаги ишимдан фахрланаман. Умид қиламанки, буюк клубда бошқарувни ким қўлга олишидан қатъи назар жамоанинг ғолиблик анъанаси сақланиб қолади ва бунга гувоҳ бўламиз.
Фикрлар