Самвел Бабаян: "Бизнинг гуруҳ мусобақадаги энг кучлиси"

Narzulla Saydullayev
12 янв 2016, 17:59
U23 Осиё чемпионати бошланишидан олдин "C" гуруҳи жамоалари устозлари ўз фикрларини билдиришди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян қуйидаги фикрларни билдирди:

"Агар биз тўғри йўлда бўлсак келажакка умид билан боқа оламиз. Биз мусобақа давомида ўзимизнинг энг кучли томонимизни кўрсатишни истаймиз. Ўзбекистон барча шубҳа гумонларни йўққа чиқармоқчи", - дейди Бабаян.

"C" гуруҳи мусобақанинг энг кучли гуруҳи деб бемалол айта оламан. Бу гуруҳдан камида битта жамоа Рио де Жанейродаги Олимпиада ўйинларига бориш учун даъвогар бўла олади. Сабаби гуруҳимизда жуда кучли жамоалар жамланишган", - деб ўз фикрларини якунлади Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›