UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00МЮ "Ньюкасл" футболчисига кўз тикди  0 16:33Адебайор АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 16:05Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"  5 15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  2 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  11 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   3 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  3 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4

Саморано: "Хименес Бенземадан кучлироқ" Янгиликлар

Саморано: "Хименес Бенземадан кучлироқ"

"Реал" ва Чили терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Иван Саморано "Вулверхэмптон" клуби футболчиси Рауль Хименес ҳақида фикр билдирди.

"Рауль охирги 3 йилда яхшигина ўсишга эришди ва Европанинг исталган клубида ўйнашга тайёр, етук футболчига айланди. Энди у ҳар қандай жамоанинг бошланғич таркибига кира олиш мумкин. Агар "Реал" у билан ҳамкорлик қилишни истаса, бундай имкониятни қўлдан чиқармаслик керак. Ўйлайманки, Рауль дунёнинг энг кучли клубларидан бирини рад қилолмайди. У ЕЧЛда ўйнаши ва кўплаб голлар уриши мумкин. Мен Карим Бенземани ажойиб ҳужумчи сифатида биламан. Аммо Рауль ундан ёмон эмас, ҳатто кучлироқ ҳам", — деди Саморано AS нашрига.

Маълумот учун, 28 ёшли мексикалик форварднинг "Вулверхэмптон" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. "Transfermarkt" портали футболчини 50 млн еврога баҳолаган.

Жорий мавсум 44 учрашувда майдонга тушган Хименес ўз ҳисобига 22 гол, 10 та самарали узатма ёздириб қўйган.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика