UZ

Сўнгги янгиликлар

18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  6 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  14 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  5 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:4 (матнли трансляция)  19 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Самандар Шодмонов: «Қаршидан ҳеч бўлмаса дуранг билан қайтишимиз мумкин эди» Янгиликлар

Самандар Шодмонов: «Қаршидан ҳеч бўлмаса дуранг билан қайтишимиз мумкин эди»

Олий лига саккизинчи турининг «Насаф» — «Қизилқум» учрашуви (2:0) якунлангач, навоийликлар ярим ҳимоячиси Самандар Шодмонов ўз фикрларини билдирди.
— Қаршида жамоамиз ёмон ўйин намойиш этмади, — дейди Самандар Шодмонов. — Гарчи, «Насаф» футболчилари тезкор гол киритиб, жамоамизни қийин аҳволда қолдирган бўлса-да, учрашувнинг иккинчи бўлимида ўйинда етарли ташаббусга эга бўлдик. Афсуски, яратилган голли вазиятлардан самарали фойдалана билмадик. Агар майдонда совуққонроқ ҳаракат қилганимизда Қаршидан ҳеч бўлмаса дуранг билан ҳам қайтишимиз мумкин эди.

Ўйлайманки, бу ўйин мен ва жамоадошларим учун келгусида жиддий сабоқ бўлади. Машғулотларда астойдил тер тўкяпмиз. Аммо қулай имкониятларни голга айлантиришда оқсаётганлигимиз бор гап. Хато-камчиликларни бартараф этсак, кейинги баҳсларда албатта мухлисларни қувонтирамиз.

«Қизилқум» ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика