Салоҳ: “Манега қарши финалда ўйнаш қизиқ бўлади”
06 фев 2022 09:00
Янгиликлар
Салоҳ: “Манега қарши финалда ўйнаш қизиқ бўлади”
Миср ТЖ форварди Муҳаммад Салоҳ Африка Кубоги финали доирасида Сенегалга қарши ўтадиган баҳс олдидан ўз фикрларини айтди.
“Манега қарши ўйнаш қизиқ бўлади. Финалда биз рақибга айланамиз, дўстлик эса кейинги ўринда. Марокашга қарши ўйинимиз олдидан Садио билан бироз суҳбатлашдик. Ундан бошида муаммо бор ёки йўқлигини сўрадим ва Манени финалда кўришга умид қилаётганимни айтдим.
Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш ажойиб ҳиссиёт эди. 30 йил бери АПЛни ютмаган жамоа билан чемпионликни қўлга киритдим. Ҳамма жойда муваффақиятга эришганман. Энди эса Миср термаси билан дастлабки титулни қўлга киритишни хоҳлайман. Умид қиламанки, бу бугун амалга ошади”, дейди Салоҳ.
Эслатиб ўтамиз, Сенегал – Миср учрашуви Тошкент вақти билан бугун 23:59 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар