UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  1 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  2 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  0 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  2 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  2 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  4 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0

Салихамижич Левандовски 2022 йилда "Бавария"ни тарк этмаслигини маълум қилди Янгиликлар

Салихамижич Левандовски 2022 йилда "Бавария"ни тарк этмаслигини маълум қилди

"Бавария" спорт директори Хасан Салихамижич ҳужумчи Роберт Левандовски ёзда жамоадан кетмаслигини айтди.

"Албатта, биз уни сақлаб қолмоқчимиз. Робертни жуда қадрлаймиз ва у бизга буни ўйинлари орқали кўрсатади. Вақти-вақти билан ўзаро мулоқот қилиб турамиз. Албатта, сиз шартнома масаласида агент билан гаплашишингиз лозим. Буни қиламиз. Бизда кўп вақт бор.

"Бавария"да дунёнинг энг яхши ҳужумчиси бор ва биз бундан фахрланамиз. Ҳозирча ҳеч қандай музокаралар бўлмаган

Кўряпманки, Левандовски сал бўшашиб қолган. У ҳар куни мукаммал машқ қилишни хоҳлайдиган ҳақиқий профессионал. Агар у гол урмаса, кийим алмаштириш хонасида жуда хафа ҳолатда ўтиради. У шунинг учун ҳам зўр. Вазият ёмонлашади деб ўйламайман", – деди Салихамижич.

– Левандовски 2022 йилда кетиши мумкинми?

– Йўқ. Унинг шартномаси 2023 йилгача амал қилади. Тез орада музокараларни бошлаймиз ва улар қандай ривожланишини кўрамиз. Ва кейин нима бўлишини билиб оламиз.

– "Бавария" Холандга қизиқяптими?

– Бу ҳеч қандай маънога эга эмас. Дунёнинг энг яхши ҳужумчиси сафимизда ўйнайди. Бу – Лева.

33 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда "Бавария" сафида барча турнирларда 43 ўйинда 48 та гол урди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика