UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  2 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  1 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  1 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  4 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  5 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  6 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  10

Салимжон Зокиров: “Анъанавий турнирни бу йил ҳам муносиб равишда ўтказмоқчимиз” Янгиликлар

Салимжон Зокиров: “Анъанавий турнирни бу йил ҳам муносиб равишда ўтказмоқчимиз”

Келаси ҳафта Фарғонада анъанавий Ҳоким Кубоги турнири старт олади.

Бўлажак мусобақа олдидан Фарғона вилояти футбол федерацияси вице-президенти Салимжон Зокиров билан суҳбатлашиб, айрим саволларга жавоб олдик.

- Салим ака, янги ҳафтадан Фарғона вилояти ҳокими Кубоги мусобақаси бошланишидан хабаримиз бор. Бу ҳақда ўзингиздан батафсил эшитсак дегандик. 

- Бажонидил. Турнирни аслида 30 январдан бошлашни режалаштиргандик. Аммо унда иштирок этадиган айрим клублар Тошкентда ўтадиган ПФЛ Кубогида ҳам қатнашишини билдириб, Ҳоким Кубоги турнири бироз эртароқ старт олса мақсадга мувофиқ бўлишини билдирди. Шундан кейин уларнинг таклифини қабул қилиб, иштирокчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида анъанавий турнирни 29 январдан бошлашга қарор қилдик. Тақвимга кўра финал ўйини 5 февраль куни бўлиб ўтади.

- Мусобақага тайёргарлик ишлари қандай кетмоқда?

- Биласизми ҳар йили ўтказилиб келинадиган ушбу Ҳоким Кубоги турнири клубларимиз учун ҳар томонлама фойдали эканлигини айтиб ўтмоқчиман. Сабаби иштирокчилар муносиб рақиблар билан куч синашиб, мавсум олдидан ўзлари учун керакли бўлган хулосаларни чиқариб олади. Албатта бу йилги турнирни ҳам муносиб равишда ўтказмоқчимиз.

- Турнир қатнашчилари билан таништириб ўтсангиз.

- Ушбу турнир ҳар доим водий миқёсини қамраб олади. Шу боис Фарғона водийсидаги олий ва биринчи лига аъзоларини мусобақада иштирок этиш учун таклифнома юборамиз. Бу йил қатнашчилар сони 10тани ташкил этади. Булар – “Нефтчи-1”, “Нефтчи-2”, “Қўқон-1912-1”, “Қўқон-1912-2”, “Андижон” (ёшлар), “Навбаҳор” (ёшлар), “УзДонгЖу”, “Цементчи”, “Ёзёвон-лочинлари”, “ФДУ-Футбол-Инфо” жамоаларидир.

- “Андижон” ва “Навбаҳор”нинг турнирга ёшлар таркибини жўнатиши мусобақа савиясига путур етказмайдими?

- Аввало шуни айтиш мумкинки, қандай таркибни юборишни ўша клубларнинг ўзи ҳал қилади. Уларни мажбурлай олмайсиз. Бу борада биз уларга асосий таркиб билан иштирок этса, қизиқ бўлишини айтганмиз. Лекин масаланинг яна бир томони ҳам борки, “Андижон” ва “Навбаҳор” бу вақтда Тошкентда йиғин ўтказадиган бўляпти. Чунки мураббийлар штаби ўз режасини олдиндан раҳбариятга тақдим этган. Ҳоким Кубоги турнирини келаси йил олдиндан пухта режалаштириб, ҳамма клубга бошланиш вақтини аниқ айтамиз ва улар шунда мусобақада қатнашиш учун ўз режасини тузади.  

- Ўйинлар қайси стадионда ўтади?

- Юқорида номи зикр этилган жамоалар 2 гуруҳга ажратилган холда, ғолиблик учун кураш олиб боради. Учрашувлар Қиргулидаги “Нефтчи СК” ва шаҳардаги Фарғона давлат университети (аввалги “Спартак”)нинг стадионида ўтади.

- Айтишларича бадал пули 600 000 сўм қилиб белгиланибди. Шу ростми?

- Ҳа, шундай. Ўйлайманки бу сумма мусобақа иштирокчилари учун нормал холатдир. Демоқчиманки ўша бадал пулини тўлаган жамоа камида 4та ўйин ўтказади. Шу боис менимча бадал пули ҳеч бир жамоани жиддий ташвишга солмайди.

- Ҳакамлар ҳам водий миқёсида бўладими?

- Йўқ. Фарғона вилояти ҳокими Кубоги турнири бўлаётгани учун ҳам ўйинларни Фарғона футбол федерацияси рўйхатидан ўтган ҳакамлар бошқариб боради.    

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.    

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика