UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45"Леванте" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 21:42"Челси" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  0 21:35БАА Президенти кубоги. "Дибба" "Ал Айн"га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди, Абдуллаев танаффусда ўйинга қўшилди  0 21:30Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Ризеспор" билан дуранг ўйнади, Шомуродовдан навбатдаги гол  32 21:03“Истиқлол”: Машарипов операция қилинди  7 20:57ОПЛ. "Сабаҳ"дан навбатдаги ғалаба, Раҳмоналиевда эса 90 дақиқа  1 20:02Эътибордан четда қолган йиғин ва МТЖдаги янги шахслар ҳақида  8 19:33Ироқ юлдузлар лигаси. Ўзбек дербисида дуранг  0 19:08"Серкль Брюгге" — "Антверпен". Таркиблар маълум  1 19:05Бугунги ўйинлар: "Арсенал", "Барса" сафарда, “Челси”, "Ливерпуль" уйда ва бошқалар  1 18:49"Лидс" — "Арсенал". Таркиблар маълум  4 18:35Назорат ўйини. “Дўстлик” ва “Олимпик Mobiuz” ўртасидаги ўйинда 10 та гол урилди  1 17:31"Атлетико" "Ал Ҳилол" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:20Бензема Европага қайтиш ёки МЛСга йўл олиш ҳақида ўйламоқда. Ҳужумчи "Ал Иттиҳод"нинг янги шартнома бўйича таклифини ҳақоратли деб топди  2 15:47Папарига фаолиятини Индонезияда давом эттиради  1

Салим Мустафоев: "Терма жамоада ўйнашни орзу қиламан" Янгиликлар

Салим Мустафоев: "Терма жамоада ўйнашни орзу қиламан"

"Локомотив" ҳимоячиси Салим Мустафоев "Ал Ҳилол" тўсиғидан ўтганларидан ниҳоятда хурсанд эканлигини яширмади ва ўйин хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


- "Ал Ҳилол"га қарши ўйин кутилганидек қийин ва оғир бўлди. Худога шукур ғалаба қозониб, ўзимиз учун керакли натижани қўлга киритдик. Бундан бениҳоятда хурсандмиз. Яратган вазиятлардан унумли фойдаланганимиз бизга қўл келди. "Ал Ҳилол" эса бу борада оқсади, яъни биринчи бўлимда дарвозамиз олдида ҳеч қандай хавф сола олишмади. Таблода 2:0 порлаганидан сўнг жамоамиз ҳимоядан ўйнади. Пенальти белгиланган вазият бўйича гапирадиган бўлсам, бу ерда 11-метрлик жарима зарбаси белгилаш учун ҳеч қандай асос йўқ эди. "Ал Ҳилол"ни зарарсизлантириш учун уларни асосан майдон марказидаёқ қарши олиб, юқори прессинг қўлладик.

"Ал Ҳилол"дек жамоани мағлубиятга учратгандан сўнг жамоамизнинг ўз кучига бўлган ишончи ортгани бор гап. Бу клуб осиёдаги энг кучли жамоалардан бири саналади. Футболда олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Биз имкон қадар узоқроққа боришни истаймиз ва бунинг учун ҳаракатни тўхтатмаймиз.

Исталган футболчи бир нарсани орзу қилади. Бу ҳам бўлса терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш. Менинг орзуим ҳам Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўйнаш.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика