UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Назорат ўйини. "Локомотив" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  0 22:00А Серия. "Эмполи" "Милан" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 21:45Аброр Пирриев Ўзбекистон футзал федерацияси тиббиёт департаменти директори этиб тайинланди  2 21:25Льюис Ҳусанов ҳақида: "Унда оғир старт бўлганди ва бугун гол урганидан хурсандман"  8 21:08БАА Про лигаси. "Ал Ваҳда" ўз уйида "Хорфаккан"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 21:02Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида "Бешиктош"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:54Гвардиола Ҳусанов ҳақида гапирди  9 20:25Гвардиолага ёрдамга келган ўзбек  15 20:07Хосеп Гвардиола: "Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман"  0 19:42Абдуқодир Ҳусанов — энг яхшилардан бири!  27 19:18Флик "Реал" - "Атлетико" баҳси ҳақида: "Аввал "Барселона Б", кейин кечки овқат, кейин дербини кўраман"  9 19:12Англия Кубоги. Ҳусанов ва Де Брюйненинг голлари "Сити"ни кейинги босқичга олиб чиқди  91 18:2660 млн. еврога сотиб олинган Нико 22 дақиқада алмаштирилди  2 18:11Флик: "Ҳакамларнинг иши қийин, улар кейин ўзгартириб бўлмайдиган қарорларни қабул қилишади"  0 16:56Шунақасиям бўладими? "Ал Аҳли" Фирминони чемпионат қайдномасидан чиқариб юборди. Ҳужумчини қишда сотишмоқчи эди, аммо...  5

Саҳоб Жўраев: “Ғарбий минтақа клубларига қарши ўйнаш бироз қийинроқ” Янгиликлар

Саҳоб Жўраев: “Ғарбий минтақа клубларига қарши ўйнаш бироз қийинроқ”

“Қалдирғочлар” Осиё Чемпионлар лигасида дебют қилган мавсумдан бошлаб то ҳозирга қадар фақатгина икки нафар футболчи жамоамиз шарафини узлуксиз ҳимоя қилиб келмоқда.
Булар Хайрулла Каримов ва Саҳоб Жўраев. Қуйида Саҳоб Жўраевнинг қуръага муносабати билан танишиб олишингиз мумкин.

“Осиё Чемпионлар лигаси доирасида “Бунёдкор” ўзи иштирок этган турнирларнинг барчасида гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган. Келаси йилда ҳам бу анъанани сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз”.

“Ғарбий минтақа клубларига қарши ўйинлар нисбатан қийинроқ кечади. Биринчи навбатда улар техник томондан кучлироқ бўлишса, бошқа тарафдан иккинчи планда тўп суришга тўғри келиб қолса, хаддан ташқари ёпиқ футбол намойиш қилишади. Бу эса рақибни енгиш вазифасини қийинлаштиради. Шарқий минтақа вакиллари эса очиқ футбол кўрсатишга одатланишган”.

“Рақиб ким ва қандай кучга эга бўлмасин, биз фақат ғалаба йўлида майдонга тушамиз. Бу борада улар эришган натижа ва номларга қараб ўтириш ярамайди”.

Аброр ИМОМХЎЖАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика