UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  9 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0

Сабалета: "Манчестер Сити" "Реал"ни юта олади" Янгиликлар

Сабалета: "Манчестер Сити" "Реал"ни юта олади"

"Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Пабло Сабалетанинг фикрига кўра, "шаҳарликлар" ЕЧЛда "Реал" тўсиғидан ўта олади.

"Албатта, бу жуда муҳим ўйин. "City Football Group" футболчилари, ишчилари, умуман олганда ушбу оила учун ҳафта осон ўтмайди.

Барча ўз фикрини бир жойга жамлаши керак. Жамоада анча йилдан буён ўйнаётган фахрий футболчилар ҳам ушбу турнирнинг ғалабасини исташади. Улар учун ғалаба жуда муҳим.

УЕФАнинг чеклови "Сити" футболчиларига иштиёқ бериши керак. Клубдаги барча инсонлар футболчиларга ишонишади.

Балки мавсум якунланганидан кейин "Сити"нинг чеклови бир йилга қисқартирилар, балки умуман айбсиз деб топилар. Балки яна жазоланар. Шу боисдан жамоа охиригача курашиши керак.

Футболчилар эса юристларнинг ишига аралашмасдан, ўйинга бўлган эътиборни оширишларини истардим. Жамоа "Ливерпуль"дан катта фарқ билан ортда қолмоқда. Шу боисдан "Реал"га қарши ўйин ҳар томонлама муҳим.

"Сити"нинг таркиби жуда кучли. Улар куч эвазига "Реал"ни юта олишади. Доимо ҳужум қилиб, ғалаба учун ўйнашса, барчаси яхши бўлади", - деди Сабалета.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика