UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  7 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  0 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  2 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  1 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  1 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  8 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  12 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  8

Рюжи Сато ҳақида нима биламиз? Янгиликлар

Рюжи Сато ҳақида нима биламиз?

Теглар :  Рюжи Сато
Ёки «япон синдроми»нинг тугаши ҳақида...

ЖЧ-2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Ўзбекистон миллий термасининг дастлабки учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Эслатиб ўтамиз, бош жамоамиз ушбу босқични 1 сентябрь куни Сурия термасига қарши ўйин билан бошлайди. Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида кечадиган баҳсни ФИФА рефериси Рюжи Сато бошқариб борса, унга қанотларда ватандошлари Тору Сагара ҳамда Хироши Ямаучи ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам - Хироюки Кимура.

Қуйида Ўзбекистон термаси учун ўта муҳим саналган ўйинда ишлайдиган ҳакамнинг таржимаи ҳоли, шунингдек, бошқа япон ҳакамларининг миллий жамоамиз иштирокидаги ўйинларни қандай бошқаришганига тўхталиб ўтамиз.

Маълумот учун. Рюжи Сато 1977 йил 16 апрелда Япониянинг Нагоя музофотидаги Аичи шаҳрида таваллуд топган. 2004 йилдан буён ҳакамлик қилади. 2009 йили ФИФА рўйхатига киритилиб, катта ўйинларда ишлай бошлаган. 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаши унинг учун дастлабки йирик мусобақага айланди. 2015 йилги ОКда фаолият юритган 11 ҳакамдан бири бўлди.

Рюжи Сато Ўзбекистон термаси иштирокидаги 2та баҳсда ишлаган. Бу ўйинларнинг битасида дуранг қайд этиб, бирида ғалаба қозонганмиз. ОЧЛнинг сўнгги мавсумида «Насаф» ва «Локомотив»нинг сафар ўйинларидан бирини бошқарган Рюжи Сато турли ёшдаги термаларимиз ва клубларимиз иштирокидаги 6та ўйинда ҳакамлик қилган.

Хориж сайтларидаги маълумотларга кўра, у битта баҳсда ўртача 3-4та сариқ карточка кўрсатади, пенальти белгиланиши ва қизил карточка кўрсатилиши учун япон ҳакамига ФИФАнинг 84 бетли қоидалар тўпламининг жиддий тарзда ўзгариши талаб этилади. Имкон қадар ўйинни бузмасликка интилади, жисмоний тайёргарлиги маромида. Битта муаммо шуки, унинг ёрдамчилари тез-тез ўзгариб турибди. Мисол учун, 24 март санасида бўлиб ўтган миллий жамоамизнинг Филиппин термасига қарши баҳсида унга Тору Сагара ва Очи Шинжи ёрдам беришган эди. Бу сафар Очи Шинжи ўрнига Хироши Ямаучи тайинланган. Аслида, ушбу лайнсмен Сато бригадаси учун бегона эмас.

Рюжи ўйинчиларга муаммоли вазиятларни тушунтиришга у қадар эҳтиёж сезмайди. Балки бунга япон ҳакамларининг инглиз тилида тушунтириш беришлари юксак савияда эмаслиги сабабдир. Албатта, бу фақат бизнинг тахминларимиз, холос. Қуйида Сатонинг ФИФА расмий рўйхатига киритилган ўйинларда қандай ишлагани қайд этилган жадвални эътиборингизга ҳавола этамиз.



Факт ўрнида. Айни пайт Япониядан 7 нафар бош ҳакам ФИФА реес-трига киритилган. Улар қуйидагилар: Масааки Тома (2005), Минору Тожо (2007), Рюжи Сато (2009), Юддаи Ямамото (2011), Жумпей Иида (2011), Хироюки Кимура (2014), Такуто Окабе (2015).

Шу пайтгача «Кунчиқар юрт» ҳакамлари мундиал йўлидаги 9та ўйинимизни бошқаришган. Улардан бирининг тафсилоти (2005 йил 3 сентябрда Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон - Баҳрайн баҳси Леннарт Юханссон, Хулио Грондона, Чунг Монг Жун ва Урс Линсилардан иборат бюро томонидан кўриб чиқилиб, 8та важ ўрганилган ва бекор қилинган) кўпчиликка маълум. Иорданияга қарши давом этган яқин 4 соатлик ўйин ва ўта мураккаб пенальтилар серияси, Жанубий Кореядаги Шораҳмедовнинг «автогол»и, «Жар»даги Эронга бой берилган триллер-баҳс - буларнинг барида япон ҳакамлари ишлаганлар. Умуман олганда, японияликлар бошқарган 11та учрашувнинг атиги 3тасида ҳамюртларимиз ғалаба қозонишган. «Япон синдроми»дан қутулиш - ўз қўлимизда! Чунки Сурия термаси ҳам ҳужумкор футболни хуш кўрувчилар сирасига киради.

2013 йил 15 ноябрда Сурия - Сингапур баҳси(4:0)да Минору Тожо ишлаганди. Шундан бери бу терма жамоа иштирокидаги учрашувларга япон ҳаками тайинланмади. Ваҳоланки, сурияликлар ўшандан буён 12та ўйин ўтказишди.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика