UZ

Сўнгги янгиликлар

22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  0 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  2 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  4 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8

Ишқилиб ҳакам қовун туширмаса бўлгани Янгиликлар

Ишқилиб ҳакам қовун туширмаса бўлгани

Кеча "Пахтакор" ОЧЛда Эрон клуби "Трактор" билан дуранг ўйнади.

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичининг дастлабки беллашувида "Пахтакор" ғалаба қозониши ҳам, мағлуб бўлиши ҳам мумкин эди. Жамоа иккита тўп фарқи билан  ортда бораётиб, вазиятни ўзгартира олди: 0:2 13 дақиқа оралиғида 3:2га айланди. "Пахтакор" ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди, бироқ ўйин охирларида япониялик ҳакам пенальти белгилади. 

Ўйинни бошқариб борган Жумпей Иида "Пахтакор" дарвозаси томон 2 бор пенальти белгилади ва эронлик футболчилар иккала пенальтини голга айлантира олишди. Лекин холисона айтганда иккала пенальти ҳам бормиди деган савол юзага келади. Биринчисида зарба шунчалик кучли бўлдики, бу ерда мақсад тўпни қўл билан қайтариб юбориш эмасди. Анзур Исммоиловнинг қўли табиий ҳолатда эди. Зарбанинг кучлилигидан қўлни олиб қочишнинг имкони йўқ эди. 

Иккинчи пенальти ҳақида. Пенальти белгилашдан олдин йиқитилган футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда тургандек кўринди. Ва офсайд бўлмаган тақдирда ҳам яққол пенальти берса бўладиган даражада қоида бузилдими деган савол юзага келади. Шуни унутмайликки, жарима майдончаси ичида ҳар қандай қоида бузилиши пенальти билан жазоланади дегани эмас. Бу ерда қоида бузилишининг қанчалик жиддийлиги, пенальти беришга асос бор ё йўқлиги, ўйин аҳамияти даражаси ҳам эътиборга олиниши керак.

Мана бугун тунги 00:00 вақти билан АГМК ўз иштирокини бошлайди. АГМК илк турда "Ал Ҳилол" билан куч синашади. Бу ўйинни ҳам япониялик ҳакам Рюжи Сато бошқаради. Сато ўзбек клублари учун ҳам омадли, ҳам омадсиз. 

Лекин шу пайтгача Саудия Арабистонида бўлган ва Сато ҳакамлик қилган учта ўйинда жамоаларимиз мағлубиятга учраган. "Ал Аҳли"га қарши 3та баҳсни Сато бошқариб, "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Насаф" мағлуб бўлган. Айниқса 2016 йилги "Ал Аҳли" - "Насаф" ўйинида рўй берган воқеалар ёдингизда бўлса керак. Бир вазиятда рақиб футболчиси Дилшод Раҳматуллаевни каратэ услубида бир тепиб қошини ёрганини кўриб ҳам бу ҳакам миқ этмаганди. 

Ишқилиб Рюжи Сато бугун яна қовун туширмаса бўлгани. АГМКдан эса иродали ўйин кутиб қоламиз. 

Рюжи Сато бошқарган ўйинлар: 

2019. ОЧЛ гуруҳ босқичи. "Ал Аҳли" - "Пахтакор" 2:1

2019. ОЧЛ плей-офф. "Ал Наср" - "Пахтакор" 1:2

2017. ОЧЛ гуруҳ босқичи. "Ал Аҳли" - "Бунёдкор" 2:0

2016. ЖЧ саралаш босқичи. Ўзбекистон - Сурия 1:0

2016. ОЧЛ гуруҳ босқичи. "Сепахон" - "Локомотив" 0:2

2016. ОЧЛ гуруҳ босқичи. "Ал Аҳли" - "Насаф" 2:1

2015. ОЧЛ гуруҳ босқичи. "Локомотив" - "Фулад" 1:1

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика