UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

Қачон трансфер кўрамиз? Янгиликлар

Қачон трансфер кўрамиз?

Қиш келиб футболчиларнинг у клубдан бунисига кўчиб ўтиши бошланади.

Шартномаси бор ва яхши имкониятга эга футболчилар ҳозирча ўз клубларида қолишни маъқул деб билмоқда. Суперлига клублари ўз сафини бир нечта футболчилар билан тўлдириб олган бўлса-да, биз ҳали трансфер кўрмадик. Негаки барча футболчилар эркин агент мақомида у клубдан бунисига кўчиб ўтяпти. 

Трансфер эса амалдаги шартномаси бор футболчини маълум бир маблағ эвазига харид қилиш дегани. Футболда эркин агентни қўшиб олишдан осон бўлмаса керак. Сиз футболчи билан келишасиз, у келиб шартномага қўл қўяди, тамом-вассалом. 

Лекин ҳақиқий трансфер шартномаси бор зўр футболчини қўлга киритиш бўлади. Биринчидан, клуб таклиф билан чиқади, иккинчидан футболчини сотмоқчи бўлган клуб яхши нарх қўяди. Ҳам клубга пул тўлаши керак, ҳам футболчининг ўзига. Айтайлик, Ўзбекистон шароитида 50 минг доллардан бошлаб, 500 минг долларгача. 

Лекин таваккалга не ҳожат. Ундан кўра, эркин агентларни қидирамиз. Чунки кўпчиликда шартнома бир йиллик. Аслида трансфер сиёсати хусусийлик сари қадам ташлайдиган клублар учун ўта муҳим жараён бўлиши керак. Чунки клуб фақат харажат қилавермайди-ку. Пул ҳам топиши керак. 

Лекин сиз фалон футболчига 500 минг доллар нарх белгиласангиз, харидор чиқадими? Ҳамма гап шунда. Майли, катта пул сарфлаб сотиб олди дейлик. Лекин футболчи ўйнаб кета олмаса-чи деган ҳадик пайдо бўлади. 

Ҳадик бор жойда бизнес бўлмайди. Шунинг учун ҳам ўзбек футболи бизнес эмас.




Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика