UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  1 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  1 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  1 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  4 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  23 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4

Рюдигер 2026 йилгача "Реал"да қолиб, сўнгра Саудия Арабистонига йўл олмоқчи Янгиликлар

Рюдигер 2026 йилгача "Реал"да қолиб, сўнгра Саудия Арабистонига йўл олмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер клубда 2026 йилнинг ёзигача қолмоқчи, айнан ўша пайтда унинг шартнома муддати якунланади.

32 ёшли футболчига Саудия Арабистони клублари катта қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи ҳам фаолиятининг қолган қисмини Саудия Арабистони чемпионатида ўтказмоқчи, аммо фақатгина "Реал" билан шартномаси якунланганидан кейин.

Рюдигер "қаймоқранглилар" сафида қолишни истайди, чунки у янада кўпроқ совринлар ютишни хоҳлайди. Бундан ташқари, германиялик футболчи кийим алмаштириш хонасида етакчи ҳисобланади ва мухлисларнинг ҳурматига сазовор бўлган.

Ҳимоячи "қироллик клуби" сафига 2022 йилнинг ёзида келиб қўшилганди. Антонио бу пайтда барча турнирларда 141 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt футболчини 24 млн еврога баҳоламоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика