UZ

Сўнгги янгиликлар

13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   0 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  2 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  3 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  5 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  8 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  5 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  16 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1

Рустам Мирсодиқов: “Учрашув жанговор руҳда кечди” Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: “Учрашув жанговор руҳда кечди”

“Андижон” – “Металлург” (2:2) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Рустам Мирсодиқов иштирок этди.
- Футболда бир очко қўлга киритилди ёки икки очко йўқотилди деб бўлмайди. Чунки "Андижон" жамоаси ҳам яхши. Ўз уйида жон жаҳди билан ўйнади. Бугун биз ёки “Андижон” ютиши ҳам мумкин эди. Вазиятлардан фойдаланганимизда балки уч очко билан қайтармидик. Учрашув жанговор руҳда кечди – дея гап бошлади Рустам Тўхтамуродович.

- Бугун йигитларни ўйинидан қониқдим ёки аксинча дейишим мумкин. Негаки иккита голни ўзимизнинг хатоимиз эвазига ўтказиб юбордик. Биринчи голда Мирабдуллаев аниқ ҳаракат қилганида вазият бошқача бўларди. Ёки иккинчи голда Маъмур Икромов тўпга тегмаганида гол бўлмасли мумкин эди.

- Маълум сабабларга кўра, таркибда бўлмаган Ковалёв билан Нурматов яна сафимизда ўйнашни бошлади. Улар ҳозир яхши спорт формасида. Лекин барибир йўқотишлар бор Суннатилла Мамадалиев, Шуҳрат Юлдашев, Зоҳид Абдуллаев жароҳат туфайли бизга ёрдам бера олмаяпти. Бу йигитлар бўлганида балки бугун бошқача ҳисоб қайд этилармиди.

- Тажрибали ҳимоячи Саидкомил Акбаров ўрнида Жавлон Мирабдуллаев ва Дониёр Одилов ўйнамоқда. Истайсизми йўқми ёшларга ҳам имкон бериш керак. Чунки вақти келиб Ҳошимов, Акбаров ва Каримқулов футболни тугатади. Шунинг учун ҳозирдан ёшларни пишитиб боряпмиз – дейди Мирсодиқов. 


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика