UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  1 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  0 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  5 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  3 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  3 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  42 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  3

Рустам Мирсодиқов: “Учрашув жанговор руҳда кечди” Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: “Учрашув жанговор руҳда кечди”

“Андижон” – “Металлург” (2:2) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Рустам Мирсодиқов иштирок этди.
- Футболда бир очко қўлга киритилди ёки икки очко йўқотилди деб бўлмайди. Чунки "Андижон" жамоаси ҳам яхши. Ўз уйида жон жаҳди билан ўйнади. Бугун биз ёки “Андижон” ютиши ҳам мумкин эди. Вазиятлардан фойдаланганимизда балки уч очко билан қайтармидик. Учрашув жанговор руҳда кечди – дея гап бошлади Рустам Тўхтамуродович.

- Бугун йигитларни ўйинидан қониқдим ёки аксинча дейишим мумкин. Негаки иккита голни ўзимизнинг хатоимиз эвазига ўтказиб юбордик. Биринчи голда Мирабдуллаев аниқ ҳаракат қилганида вазият бошқача бўларди. Ёки иккинчи голда Маъмур Икромов тўпга тегмаганида гол бўлмасли мумкин эди.

- Маълум сабабларга кўра, таркибда бўлмаган Ковалёв билан Нурматов яна сафимизда ўйнашни бошлади. Улар ҳозир яхши спорт формасида. Лекин барибир йўқотишлар бор Суннатилла Мамадалиев, Шуҳрат Юлдашев, Зоҳид Абдуллаев жароҳат туфайли бизга ёрдам бера олмаяпти. Бу йигитлар бўлганида балки бугун бошқача ҳисоб қайд этилармиди.

- Тажрибали ҳимоячи Саидкомил Акбаров ўрнида Жавлон Мирабдуллаев ва Дониёр Одилов ўйнамоқда. Истайсизми йўқми ёшларга ҳам имкон бериш керак. Чунки вақти келиб Ҳошимов, Акбаров ва Каримқулов футболни тугатади. Шунинг учун ҳозирдан ёшларни пишитиб боряпмиз – дейди Мирсодиқов. 


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика