UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  0 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  75 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  14 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14

Рустам Абдуллаев: “Ғалаба қозониб мухлисларимизга хурсандчилик улашишни хоҳлагандик” Янгиликлар

Рустам Абдуллаев: “Ғалаба қозониб мухлисларимизга хурсандчилик улашишни хоҳлагандик”

“Қўқон-1912” – “Машъал-2” учрашувидан мезбонлар устози Рустам Абдуллаевнинг ҳам фикрларини билишга қизиқдик.

Гарчи “Қўқон-1912” олий лига йўлланмасини расмийлаштирган бўлсада, шу куни жамоанинг мағлубиятга учрагани табиийки бош мураббийга руҳий таъсир ўтказганди. Кайфияти яхши бўлмасада, қисқача бўлса ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди. 

- Авваламбор қўқонлик ишқибозларни олий лига йўлланмаси қўлга киритилгани билан табриклайман. Афсуски бугун ўз майдонимиздаги сўнгги учрашувда ғалаба қозониб, мухлисларимизга хурсандчилик улашишни жуда-жуда истаган эдик. Лекин футбол шундай спортки, унда кўп нарса омадга ҳам боғлиқдир. Ўзингиз ҳам кўрдингиз бугун омад биздан юз ўгирди. Мағлубият учун барчадан узур сўрайман – дея гап бошлади Рустам Абдуллаев. 

- Жамоани элитага чиқиши учун бутун мавсум давомида барча шароитларни яратиб берган клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдириб қоламан. Улардан ҳам бугунги мағлубият учун узур сўрайман. 

- Ўйинга бўлган тайёргарлик қониқарли кечганди. Йигитларда қандайдир ўзига бўлган ишонч ҳаддан зиёд ортиб кетди. Балки улар бугун рақибни осонликча мағлуб этамиз деб ўйлаган бўлиши ҳам мумкин. Шуни билган холда, уларга учрашувдан олдин ҳам айтгандим, олдин ютиб олайлик, кейин ҳаммаси яхши бўлади деб. Ҳар қандай холатда ҳам рақибга ҳурмат билан қараш керак. 

- Тўғриси, мағлубиятдан кейин олий лигага чиқққанимиз мен учун унчалик таътимади. Қолган икки ўйинда ютиш учун ўйнаймиз. Чунки мукофот пулларини олиш керак. Бугун ундан қуруқ қолдик. Агарда ғалаба қозонганимизда, футболчи ўша мукофот пулига 15-20 кун яхши яшаши мумкин эди.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика