UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  0 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  4 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2

Руслан Аҳмедов: "Юқори бешликда осон ўйинлар бўлмайди" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Юқори бешликда осон ўйинлар бўлмайди"

Про-лиганинг 20-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Авваламбор "Хоразм" аҳлини, клубимиз раҳбарияти ва барча аъзоларини ғалаба билан табриклайман. Юқори бешликда осон ўйинлар бўлмайди. Биз ғалабалар учун курашиб мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қилаяпмиз.

Бугунги ўйинга ҳужумкор тактика танлагандик. Тезкор гол уриб олганимиздан сўнг "Турон" ҳужумларни кучайтирди. Иккинчи бўлимда 5 та ҳимоячи билан ўйнадик. Бор эътиборни қарши ҳужумларга қаратдик. Бу ўз самарасини берди ва якунда ғалабага эришдик.

- "Хоразм" Про-лиганинг авж палласига келиб ўз ўйинини топиб олдими? Кетма-кет 2 та ўйинда "Турон"ни мағлуб этилиши нима билан боғлиқ?

- Биз имкон қадар чиройли ўйнашга интилаяпмиз. Аммо, рақиблар сафида даражаси юқори футболчилар бор. Масалан, "Турон" сафидаги футболчилар анчайин савияли эди. Шундан келиб чиқиб натижа борасида ўз стратегияларимизни ишга солаяпмиз.

- Роки Марчианонинг сермаҳсуллиги ҳақида нималарни айта оласиз?

- Марчиано яхши савиядаги футболчи. У машғулотларда берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажараяпти. Бундан ташқари индивудиал тарзда ҳам ишлаяпти. Нафақат Марчиано, балки бутун жамоамиз ғалабалар учун астойдил курашаяпти.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика