UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: «Ҳали юқори даражада ўйин кўрсатишимга ишонаман»  2 10:14Жошуа Киммих «Барселона»га ўтмайдиган бўлди  3 10:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Суперкубогига Туркия, Қозоғистон ва Озарбайжон лигалари вакиллари келади  10 09:45Винисиус Жуниор Мбаппенинг «Реал Мадрид»га келиши ҳақида фикр билдирди  1 09:25Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Иттиҳод" 4:2  1 09:16«Челси» янги бош мураббийи билан келишувга эришди  6 08:49«Барселона»дан ҳайдалган Хави яна бир бор жамоасини севишини исботлади  11 08:34Ёзда фаолиятини якунлайдиган Тони Кроос режалари ҳақида гапирди  1 08:10Аббосбек Файзуллаев келаси мавсум ЦСКАда қолиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 07:44Криштиану Роналду навбатдаги рекордлари ҳақида фикр билдирди  9 07:18Про лига. Бугун 10-тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 02:53Стадиондаги ўр-тўполон, газ ишлатган полиция ҳамда Рим Папасининг башорати — жанжаллар гирдобидаги мамлакат мезбонлигида ўтган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 02:27Биринчи баҳсда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Бохум" Бундеслигада жон сақлаб қолишни уддалади!  1 01:51Роналду тарихда биринчи бўлиб бу ишни қилди  23 01:27Саудия Арабистонида мавсум якунига етди. Асосий маълумот ва фактлар  0

Рубин Хебай – Албания терма жамоаси, Евро-2024, Черан ва таклифлар ҳақида Янгиликлар

Рубин Хебай – Албания терма жамоаси, Евро-2024, Черан ва таклифлар ҳақида

Бу йилги Суперлига тўпурарлар пойгаси аввалги йилларга нисбатан курашга бой бўлди.

Қувонарли жиҳати, Драган Черанга рақобатчи топилди. Мавсум бошида "Андижон" сафига келиб қўшилган албаниялик Рубин Хебай 12 та гол билан Черандан кейинги ўринни эгаллади. Хебай мавсум якунлари ва кейинги режалари билан ўртоқлашди. 

"Андижон" билан яхши мавсум ўтказдим. Жамоа мени илк кунларданоқ яхши қарши олди ва мавсум давомида қўллаб-қувватлади. Ҳар бир ўйинда фойда келтиришга ҳаракат қилдим. Қўлимдан келганича ёрдам бердим. Якунда тўпурарлар пойгасида янада яхшироқ натижа қайд этишим мумкин эди. Черан эса менинг дўстим. Унинг учун хурсандман ва омад тилайман. 



Таклифлар, кейинги режаларга тўхталсам, агентим барчасини кўриб чиқмоқда. Якуний қарорни у билан бирга маслаҳатлашган ҳолда қабул қиламан. "Андижон"га ҳурматим баланд. Барчасини вақт кўрсатади. 

Андижонлик мухлислар фаолиятимдаги энг яхшиларидан. Уларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли шундай натижаларга эришдик. Ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. 

Албания терма жамоаси Европа чемпионатида ортга чекинмайди. Турли ёш тоифасида бирга ўйнаган дўстларим бор. Гуруҳимиздан кучли рақиблар бор, лекин иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. 

Бразилиялик мураббий Албания терма жамоасида яхши ишламоқда. Албания ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллагани бунга исбот бўла олади. Европа чемпионатида ҳам ўзларини кўрсатишига ишончим комил", – деди Хебай.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика