UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  5 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  9 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  7 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  5 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  13 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  21 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  16 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5

"Рубин" спорт директори Обид Қаюмбоев 0:10дан сўнг: "Лигалар орасидаги фарқ сезилиб қолди" Янгиликлар

"Рубин" спорт директори Обид Қаюмбоев 0:10дан сўнг: "Лигалар орасидаги фарқ сезилиб қолди"

Coca Cola Ўзбекистон Кубогининг 1-туридан ўрин олган "Рубин" - "Бунёдкор" (0:10) учрашувидан кейин "Рубин" жамоаси спорт директори Обид Қаюмбоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввало муборак Рамазон ойи билан халқимизни табриклайман! Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Тезкор иккита гол футболчиларнинг руҳиятига салбий таъсир қилди. Бу таркибдаги футболчиларнинг ёш эканлиги билан боғлиқ. Қолаверса, Суперлига билан 1-лиганинг орасидаги фарқ сезилиб қолди. Танаффусда йигитларга кераклиги кўрсатмалар бергандик, аввалига ҳаммаси яхши кетаётганди ҳам, аммо тўртинчи голдан кейин голлар бир-бирига уланиб кетди.

Жамоамизнинг асосий мақсади саралаш ўйинларидан ўтиб, айнан шу гуруҳдан жой олиш эди. Шунинг учун ҳам муҳим бўлмасада, саралашнинг сўнгги учрашувида ҳам ғалаба қозонгандик. Мақсад шу гуруҳдаги Суперлига жамоалари билан ўйнаш эди. Ўзимизнинг кучимизни расмий ўйинлар орқали синаб кўришни ният қилгандик.

«Бунёдкор» таркибидаги йигитлар ҳам ўзимизнинг болалар каби, буни ўйиндан аввал футболчиларга ҳам айтгандик, ҳаракат қилинглар, дегандик. Лекин барибир савия билинди. Майли, шунақаси ҳам бўлиб туради", - дейди Обид Қаюмбоев. 



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика