UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Рўзиқул Бердиевни табриклаймиз! Янгиликлар

Рўзиқул Бердиевни табриклаймиз!

“Насаф” деганда бир инсонни унинг ёнига қўшмасдан гапириб бўлмайди. Бу инсон ҳам “Насаф”сиз ҳаётини тасаввур қила олмайди.

Бу мақомга у фақат ўзининг меҳнати ва фидоийлиги билан сазовор бўлган.

Бугун мана шундай инсон, “Насаф” жамоасининг бош мураббийи - Рўзиқул Бердиев 46 ёшга тўлди.

У 1997 йилдан бери “Насаф” билан бирга. 2008 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаб мураббийлар штабига қўшилди. Рўзиқул Бердиев, “Насаф” сафида 314 марта майдонга тушган футболчи ва жуда кўп мавсумда жамоага сардорлик ҳам қилган. 2012 йилдан жамоамизга бош мураббийлик қилмоқда. Бу мураббий фақатгина миллий чемпионат учрашувларида жамоамизни 146 марта майдонга бошлаб тушди ва шуларнинг 94тасида ғалабага эришилди.

Энди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози - Бердиевга яна бир катта маъсулият юкланаяпти. Ватан шаънини халқаро майдонларда ҳимоя қилмоқ. Умид қиламизки, бу ишонч ва катта синовдан ҳам Бердиев муваффақиятли ўтади.

“Насаф” ПФК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда воҳалик футбол ишқибозлари номидан у кишини бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. У кишига сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Оила аъзолари бахтига ва барча футбол мухлислари бахтига доимо бор бўлинг! Сиз бизнинг ардоқли кишиларимиздан бирисиз! Зафарли ғалабаларда хамиша бирга бўлайлик! Тилагимиз, ҳар доим шундай элимиз ардоғида бўлинг!


Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


“Насаф” ПФК жамоаси


Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика