UZ

Сўнгги янгиликлар

10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  2 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  11 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  5 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  23 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   2 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0

Рўзиқул Бердиев: “Жуда катта иш амалга оширилди” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Жуда катта иш амалга оширилди”

Камолиддин Кенжаев учун атаб ташкил этилган хайрия акциясида Рўзиқул Бердиев иштирок этмаса бўлмасди.
Чунки “Насаф”нинг бугунги кундаги бош мураббийи ўз вақтида Кенжаев билан бирга тўп тепган. Рўзиқул ака шоу ўйинида жуда чиройли гол уришга муваффақ бўлди. Тадбир борасида унинг фикрлари билан ҳам қизиқдик.

-   Бундай ўйлаб қарасак, жуда катта иш қилинди. Шу ўринда мен championat.asia сайти раҳбари Нодирхўжага, сайт журналистларига, шу тадбир ҳақида тинмай чиқиш қилиб турган “Футбол Экспресс” газетаси таҳририятига, қолаверса қашақадарёлик фаол журналистлардан бири Зиёдулла ака Сафаровга ўзимнинг ва клубимиз номидан чуқур миннатдорчилик билдираман. Бугун шу тадбир биринчи марта ўтказилди, залдаги муҳит ҳам ажойиб бўлди. Ўзбек халқи меҳр-оқибатли халқ, кўриб турганингиздек ҳеч ким Кенжаевнинг бир ўзини ёлғиз ташлаб қўйгани йўқ. Биз бундан кейин ҳам Камолиддинга ёрдам беришга тайёрмиз. Камолнинг ўзи ҳам келиб хурсанд бўлиб кетди.

-   Ҳозирги ёшлар Кенжаевнинг ўйинларини кўрмаган. Ёш мухлисларга Камолиддинни қандай тасвирлаган бўлардингиз?

-   Кенжаев ўнг қанот ҳимоясида ўйнарди. Ҳозирги футболчилар билан солиштирадиган бўлсам, Шуҳрат Муҳаммадиев каби тезкор эди. Тез фикрлаб, тез ҳаракат қилишни маъқул кўрарди. Мураббий томонидан қандай кўрсатма берилмасин, доим тўлиқ бажарарди. Ҳаётда қанчалик ҳазилкаш ва хушчақчақ бўлса, майдонда ўта жиддий ишларди. Киришимли йигит эди, ўзини бегонасираб ўтирмасди.

-   Кенжаев автофалокатга учраган кунни эслай оласизми? Сизга қандай таъсир қилганди?

-   Бу кунни эслаган ҳар бир кишининг хафа бўлиши аниқ. Тўғриси, Кенжаев шу ҳолатга тушиб қолади деб сира ўйламагандим. Ўша куни бўлган воқеадан хабар топгач, дарров касалхонага етиб бордим. Ҳатто ўзи билан ҳам бемалол гаплашдим. Ҳеч қаерида жароҳатнинг изи йўқ бўлиб, фақат кучли оғриқ бўляпти деганди. Лекин афсуски, амалиёт яхши ўтмади ва футболчи шу кўйга тушиб қолди. Бу ҳам тақдирнинг бир синови экан. Лекин Камол жуда бардошли йигит, у ҳаммасига чидаб келяпти. Бу эса унинг яхши инсон эканлигидан далолат беради.

-   Камолиддиннинг ўзи билан гаплашганимизда болалар футболида ишлаш нияти борлигини айтиб ўтди.

-   Бу мавзуда мен ҳам гаплашгандим. Унга ўз туманингда тўп тепаётган ёш футболчилар билан ишламоқчи бўлсанг, бу борада “Насаф” ёрдам беришга тайёр дедим. Бу гапдан Кенжаевнинг ўзи ҳам хурсанд бўлиб кетди. Насиб қилса, буни ҳам амалга оширамиз.

Хайрулла Холиқов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика