UZ

Сўнгги янгиликлар

17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  1 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3

Рўзиқул Бердиев: "Тенг ўйинда уч очко олдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Тенг ўйинда уч очко олдик"

"Андижон" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи иштирок этди.
- Бу ўйин қайсидир жамоани устунлигида ўтди дейиш қийин. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Энг асосийси 3 очкони қўлга киритдик, - деб гап бошлади Рўзиқул Бердиев.

- Бугунги ғалабага футболчиларимнинг тажрибаси ва маҳорати ҳам  сабаб бўлди деб ўйлайман. "Бунёдкор"га қарши баҳсда кўп куч йўқотганлигимиз бугунги кўрсатган ўйинимизга ўз таъсирини ўтказмай қўймади. "Андижон" билан кубокда тўқнаш келгандик. Рақиб жамоадаги ҳар бир ўйинчини имкониятларини яхши билардик. Яхши ўйин ташкил қилиб, ғалабага эришишга муваффақ бўлдик.

- Бугун "Андижон"га очко жуда зарур эди. Кубок ўйини билан бугунги ўйинни таққосласак, катта фарқ сезилмади. Лекин бугун рақибларимиз кубокка нисбатан яхши ўйин намойиш этишди. Улар ғалаба қозонишди биздан кўра кўпроқ хоҳлашди. "Андижон" бугунги ўйинга руҳий томондан яхши тайёргарлик кўрибди. Уларда ҳам бир қанча имкониятлар бўлди. Бу имкониятлардан фойдаланишлари мумкин эди. Бугун "Андижон" жамоасида иштиёқ баланд эди.

- Биз мавсум бошида Алланиязовга кўп имконият бердик. Асосий таркибда ҳам ўйинларда иштирок этди. Ҳужумчини асосий вазифаси гол уришдан иборат. "Сўғдиёна" билан ўйинда ҳужумчимиз қизил карточка олиб, кейинги 2 та турни ўтказиб юборди. Алланиязовнинг ҳозирги ҳолати бизни ташвишга соляпти. У ўтган йилги сермаҳсулликни кўрсата олмаяпти. Бугун ўзларинг гувоҳи бўлдинглар, 3 метр масофадан тўп кирита олмади. Бу менимча руҳият билан боғлиқ. Уни ўзидаги ишончи озгина йўқолган. Мен ўйлайманки, бу ўткинчи ҳолат. Тезда ўз ўйинига қайтишига ишонаман.

- Биз кубок учрашувига мағлубиятга учраш учун келмаймиз. Бизни олдимизда энг муҳим учрашувлардан бири турибди. Лекин бу дегани кубокка эътибор қаратмаймиз дегани эмас. Кубокдаги ўйинда жамоамиздаги ўйин амалиёти камроқ бўлган ўйинчиларга имконият берамиз.

Комилжон Икромов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика