UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  8 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  131 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  1 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор"га ҳакамларнинг ёрдами керак эмас" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор"га ҳакамларнинг ёрдами керак эмас"

"Пахтакор" - "Насаф" (2:1) учрашувидан кейин Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Менимча бугун ўйинни ҳакамлар бузиб қўйди. Бундай ўйинларда савияси юқорироқ ҳакамлар керак. Ўзимнинг ёш шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Гранд жамоага қарши муносиб ўйнадик.

Ҳозир ўйин видеосини кўрган одамларнинг айтиши бўйича Акром Комилов тепган пайтда Бикмаев ўйиндан ташқари ҳолатда турган экан, Бикмаевдан Кримецга тўп борганида ҳам офсайд бор эди. Буни қанот ҳаками қандай кўрмай қолди хайронман. Бу видеони ҳали ўзим кўрганим йўқ.

Маннонов академиямиз тарбияланувчиси. Унга ўртоқлик ўйинларида имконият бергандик. Машариповга қарши айнан шундай типдаги футболчи керак эди.

Аслида бугун иккинчи рақамли жамоа бўлиб, қарши ҳужумларда ўйнашимиз керак эди. Биринчи таймда у қадар яхши ўйнай олмадик. Иккинчи таймда тактикани 4-5-1ни 4-4-2га ўзгартирдик. Рақибга юқорироқ босим ўтаздик ва гол урдик.

Ўйин охирига келиб "Пахтакор" устунликка эга бўлди ва стандарт вазиятда озгина эътиборни йўқотдик.

Кийим алмаштириш хонасида ёш футболчиларим йиғлаб ўтиришибди. "Пахтакор" ҳакамларнинг ёрдамига муҳтож эмас. Ўз шогирдларимнинг ҳаракатларидан хурсандман.

Бобир Абдихолиқовнинг белида оғриқ бор. Азиз Ғаниев эса умумий гуруҳга қайтди. Олти ой кутдик яна бир ой кутсак ҳеч нима қилмайди. Бу Азиз учун фойдали бўлади. Шароф Муҳитдиновда енгил жароҳати бор. У ҳам умумий гуруҳга қайтди. Бу йигитлар соғ бўлишса жамоада рақобат ҳам кучаяди.

Ислом Кенжабоевнинг ҳолатини шифокорлардан сўраймиз. Ҳозирча аниқ маълумот йўқ", - дейди Бердиев.

Рейтинг: +275   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика