UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  7 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  11 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  4 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  4 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  10 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  38 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  1 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  18

Рўзиқул Бердиев: "Ўйин "Бунёдкор"нинг режаси бўйича кетди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ўйин "Бунёдкор"нинг режаси бўйича кетди"

Coca Cola Суперлиганинг 19-тури доирасидаги "Насаф" - "Бунёдкор" баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Учрашув ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Ўйин биз кутган натижа билан тугамади. Учрашув "Бунёдкор"нинг режаси бўйича кетди. Қийин бўлишини билардик, чунки майдонга таркибдаги муаммолар билан чиқдик. Шунга қарамасдан, вазиятлар ярата олдик. Гол уришга қийналяпмиз. Йигитларга эътирозим йўқ, аммо ҳужум чизиғи вакиллари бундан яхшироқ ҳаракат қилишлари лозим эди. Футбол шунақа. Гол ура олмадик, ҳаммаси рақиб режаси билан кетди. "Бунёдкор" чарчашимизни кутди ва қарши ҳужумда ўз вазиятидан фойдаланиб кетди.

-  Умар Эшмуродов бугунги ўйин қайдномасига киритилмади. Бунга сабаб нима?

- Умар бетоб эди. Ўйлайманки, у кейинги ўйинларда жамоамизга ёрдам беради.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика