UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Футзал бўйича Осиё кубоги финал. Таиланд - Эрон 1:4  0 23:05АПЛ. "Ноттингем" - "Манчестер Сити" 0:2   0 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" камбэк қурбони бўлди, Алиқулов эса...  3 23:00АПЛ. "Тоттенхэм" - "Арсенал" 2:3   0 22:55Серия А. "Интер" - "Торино" 2:0   0 22:50Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди"  6 22:46Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам"  10 22:30АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ноттингем Форест"дан устун келди. "Арсенал" билан орадаги фарқ бир очко, аммо манчестерликлар битта кам ўйин ўтказишган  2 22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  4 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  2 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  19 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  2 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  1 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  7 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  5

Рўзиқул Бердиев "Металлург" билан ўйиндан сўнг нималар деди? Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев "Металлург" билан ўйиндан сўнг нималар деди?

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ғалаба билан мухлисларимизни ва жамоа аъзоларини табриклайман. Ўйинга келсак, биринчи бўлим тенгкурашлар остида ўтди. Икки жамоада ҳам вазиятлар ўртача бўлди. Иккинчи бўлимда ўйинимизга тезлик қўшдик, қарши ҳужумларда вазиятлар яратишда фаол бўлдик. Умуман олганда икки ҳил бўлим гувоҳи бўлдик. Голдан ташқари ҳам вазиятлар бўлди. Муҳими уч очкога эга чиқилди. Навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз",- дейди Рўзиқул Бердиев. 

- Ҳусайин Норчаевда вазиятлар кўп юзага келди. Лекин улардан фойдалана олмади. Бўш дарвозага гол ура олмади. Бу нима билан боғлиқ? Балки чарчоқ ўз сўзини айтгандир...

- Унга совуққонлик етишмади. Лекин иккинчи голни ажойиб урди. Ўзи вазият яратди. Бундан хурсандмиз. 

- Жамоа биринчи бўлимга ўзига ўхшамади. Иккинчи бўлимда икки баробар кучайтира олди. Бунинг сабаби нима?

- "Металлург" яхши ҳимояланди. Биласиз, улар 5та ҳимоячи билан ўйнайди. Шу боис ёриб кириш қийин кечди. Рақиб куч йўқотгач, биз янги кучларни туширдик. Бу эса мезбонларга қийинчилик туғдирди.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика