UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  4 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  1 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  5 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  4 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  3 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  2 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  3 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  1 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  7 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  6 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  41

Рўзиқул Бердиев: "Машъал" - "Насаф" учрашувини олдин ҳақиқий дерби, деб мақтана олар эдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Машъал" - "Насаф" учрашувини олдин ҳақиқий дерби, деб мақтана олар эдик"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Машъал" - "Насаф" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.


"Ўйиннинг темпи ва тезлиги унчалик юқори бўлмади. Лекин икки жамоанинг ҳам асосий вазифаси натижа эди, биз буни уддаладик. Вазиятларни кўп дейиш қийин. Муҳими ҳисобни ҳам, ўйинни ҳам назорат қилиб турган эдик. Истаган вақтимизда қўшишимиз мумкин. Йигитларга натижа ва кейинги босқичига йўлланма олишни кўрсатма бергандик. 

- Ҳусниддин Алиқулов ҳақида

- Уни кичик жароҳати безовта қилаётганди. Шу боис терма жамоага ҳам чақирилгани йўқ. Бир ҳафтача вақт керак бўлади. Терма жамоа ҳам даволанишга руҳсат берган.  Бугун Алиқуловдан ташқари Абдувоҳид, Жавоҳир, Жўрабекка дам беришга қарор қилдик. Ротатция билан ўзгаришлар қилдик.

- Дониёр Нарзуллаев кўриниш берди. Станоевич ҳам  қайтмоқда. Станоевич қачондан асосий таркибда майдонга тушиши мумкин?

- Бу икки футболчининг тажрибаси бор, талаб ва кўрсатмаларимизни билишади. Марко яқиндан келиб қўшилди. Бизни қувонтирадиган жиҳати жароҳатига қарамасдан машғулотларга тезда киришиб кетди. Бу унинг руҳий томонлама тетиклигидан далолат. ОКМК билан ўйингача ҳам оз фоизда бўлсада қайтишига умид қиламиз. Дониёрда ҳам шундай ҳолат. У ҳам бугун 10 дақиқа ўйнаган бўлса ҳам, яхши киришиб кета олди. Жамоанинг ҳужумларида фаол бўлди. Кўпроқ футболчиларга эга бўлсак янада яхши. 

- Азиз Холмуродовда Зафар Холмуродов каби интилиш, иштиёқи қандай?

- Отаси даражасида нимадир борлигини кўрмаяпман. Баъзи бир ўйинларга жалб қиламиз, ўзига ишончсиз ҳаракат қилади. Буни яширмаймиз, ўзига ҳам айтганмиз. Лекин уни потенциали бор. Сиз ҳам, мен ҳам яхши биламан бош билан ўйнашда отасини яқинига ҳам келмайди. 

- Сиз тўп тепган ва ҳозирги даврдаги "Машъал" - "Насаф" учрашувининг фарқи нимада?

- Ёмон томони "Машъал"нинг Про лигада ўйнаётгани. Биз улар билан доим Суперлигада ўйнардик. Кескинлик юқори чиқарди. Ҳақиқий дерби деб мақтасак бўлар эди. Ҳозирги ўйинни даражасини кўрдинглар. "Машъал" жамоасига олдидаги мақсадига эришишида омад тилаймиз. Қашқадарёрдан 3та жамоаси бор, уларнинг 2таси Суперлигада бўлса ўйинлар кўпаярди, мухлислар ҳам қизиқарди. 

- Ғузорадаги учрашувларда кўп кўриниш бермоқдасиз. Бу нима билан боғлиқ?

- У ерда ҳам айрим ўйинчиларимиз бор. Имкониятимиз бўлганида албатта бориб кўрамиз. Масофамиз яқин. "Машъал"да ҳам, "Шўртан"да ҳам академиямизни тамомлаган футболчилар бор. Имкон борида фойдаланиб йигитларни назорат қилиб борамиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика