UZ

Сўнгги янгиликлар

16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  0 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  5 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  33 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  21 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  15 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  17 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  2 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11

Рўзиқул Бердиев: "Лутфулла Тўраев билан юзага келган вазиятда асабийлашдим" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Лутфулла Тўраев билан юзага келган вазиятда асабийлашдим"

Coca-Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (5:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Албатта, яхши савиядаги ўйин бўлди, чиройли ғалабани қўлга киритдик. Мухлисларга кўрсатган ўйинимиз маъқул келди, деб ўйлайман, барчани ғалаба билан табриклаймиз.

"Бунёдкор" жамоасини ўрганиб чиққандик. Рақибни бўш нуқталарини аниқладик ва футболчиларга ўша худудларда тезкорлик билан ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидладик. Йигитлар кўрсатмаларни тўлиқ ва тўғри бажаришди. Ишончли ҳисобда ғалабага эришдик. Албатта, "Бунёдкор" жамоасини қанчалик кучга эканини биламиз, лекин ўйин кўрсатиб бердики, бизнинг тайёргарлигимиз юқори бўлган.

- Ўйиндаги ҳакамлик ҳақида нима дейсиз?

- Биринчи бўлимда Лутфулла Тўраев билан юзага келган вазиятда асабийлашдим, чунки унга иккинчи карточка берилиши лозим эди. Энди ҳакамларнинг ҳам ўз қарашлари бор, шу вазият мени бир оз асабийлаштирди.

- VAR тизими бу вазиятни кўриб чиқмадими?

- Биз бу холатларни муҳокама қилишга ҳақли эмасмиз. Муҳими ўйинда ишончли ғалабага эришдик, мухлисларимизни табриклаймиз.

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика