UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28"Наполи" "Ювентус" билан "Байер" юлдузи учун баҳслашади  0 17:00МЮ "Ньюкасл" футболчисига кўз тикди  0 16:33Адебайор АПЛ ғолибини тахмин қилди  4 16:05Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"  6 15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  4 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  12 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   4 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  3

Рўзиқул Бердиев: "Ҳали олдимиздаги вазифа бажарилмади" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳали олдимиздаги вазифа бажарилмади"

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Артур Геворкян иштирок этишди.
- Раҳмат табрик учун. Ютганимиздан хурсандмиз Аммо ҳали олдимиздаги вазифа бажарилмади. Гуруҳдан чиқиш учун ҳаракат қиламиз. Биринчи таймда улар жуда яхши ўйнашди ва яхши имкониятлар эга бўлишди. Иккинчи бўлимда қарши ҳужумда бизда имконият бўлишини билардик ва яратилган имкониятдан самарали фойдалана олдик. Омад биз томонда бўлди", - деб гап бошлади Бердиев. 

-“Насаф” бугун хар доимгидек кучли кўринмади. Лекин яратилган 4 та имкониятдан самарали фойдаланди...

-Саволни тушундим. Ёмон ўйнасак ҳам очко олсак шу энг муҳими. Ҳақиқатан ҳам ташаббус ва имконият мезбонларда бўлди. Лекин биз уч очко олдик. ОЧЛда энг муҳими шу. Биринчи вазифамиз гуруҳдан чиқиш. Албатта ўйинимизни янада кучайтиришга ҳаракат қиламиз.

-Статисткага қарайдиган бўлсак, мезбонлар барча томонлама устидан бўлишди. “Насаф” ғалабага ҳақли эришдими?

-Биз ғалаба қозонган бўлсакда, ҳали кейинги босқичга чиқмадик. Бугунги ўйинда статистика мезбонлар фойдасига бўлсада, энг муҳими биз натижага эриша олдик.

-Меҳмондўстлик ҳақида нима дея оласиз? Бугунги об-ҳаво ўйинга қанчалик таъсир қилди?

-Табризга иккинчи марта келишим. Одамлар ҳам меҳрибон, футбол билан яшашади. Ютқазса қўллаб-қувватлашади. Бизниям яхши кутиб олишди. Об-ҳаво кечагидан бугун озроқ яхшироқ эди. Тўғри бугун ҳам шамол эсда қайсидир ҳолатда бу икки томонга ҳам қийинчилик туғдирди.


"Насаф" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика