UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  2 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  2 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  4 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  10 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24

Рўзиқул Бердиев: "Гадоев истаса бошқа жамоага кетаверсин" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Гадоев истаса бошқа жамоага кетаверсин"

"Насаф" - "Пахтакор" (0:1) учрашуви якунланганидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Бугун бизлар ғалаба учун курашдик. Футболчиларимиз курашишди, интилишди. Бу учун уларга раҳмат айтаман. Ўйин битта голга қадар давом этди. Улар гол киритгач учрашув тақдири ҳал этилди.

Артур Геворкяннинг ёмон ўйнагани сабаб унда кичик жароҳат бор эди. "Динамо"га қарши баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Шунга қарамай Геворкян бугун ўйнади ва жонбозлик кўрсатди. Геворкянга жасорати учун ҳам тасанно дейиш мумкин. Артур жамоамизнинг сўнгги машғулотларини ўтказиб юборганди. Фақатгина кеча ўйин олдидан жамоамиз билан бир гуруҳда шуғулланганди.

Шунингдек, асосий дарвозабонимиз Элдор Суюнов ҳам жароҳати боис жамоамизга кўмаклаша олмади. Бу нарса ҳам мағлубиятга ўз таъсирини ўтказди. Нўъмон Ҳасанов билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ.

Гадоев? Биз сўнгги ўйинларда кўп маротаба Гадоевни алмаштирдик. Сабаби унинг ўйинидан қониқмаяпмиз. Агарда бирор мухлис унинг ўйинини мақтаса, демак у футболни яхши тушунмас экан. Балки уни бизга эътирози бордир, билмадим. Агарда Гадоевни жамоамизда нимадир қониқтирмаётган бўлса, биз бемалол унинг ўрнига бошқа футболчи излашимиз мумкин. Шоҳруҳ Гадоевнинг бошқа қарори бўлса биз унга қаршилик кўрсатмаймиз", - деди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика