UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  8 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39

Рўзиқул Бердиев: "Гадоев истаса бошқа жамоага кетаверсин" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Гадоев истаса бошқа жамоага кетаверсин"

"Насаф" - "Пахтакор" (0:1) учрашуви якунланганидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Бугун бизлар ғалаба учун курашдик. Футболчиларимиз курашишди, интилишди. Бу учун уларга раҳмат айтаман. Ўйин битта голга қадар давом этди. Улар гол киритгач учрашув тақдири ҳал этилди.

Артур Геворкяннинг ёмон ўйнагани сабаб унда кичик жароҳат бор эди. "Динамо"га қарши баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Шунга қарамай Геворкян бугун ўйнади ва жонбозлик кўрсатди. Геворкянга жасорати учун ҳам тасанно дейиш мумкин. Артур жамоамизнинг сўнгги машғулотларини ўтказиб юборганди. Фақатгина кеча ўйин олдидан жамоамиз билан бир гуруҳда шуғулланганди.

Шунингдек, асосий дарвозабонимиз Элдор Суюнов ҳам жароҳати боис жамоамизга кўмаклаша олмади. Бу нарса ҳам мағлубиятга ўз таъсирини ўтказди. Нўъмон Ҳасанов билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ.

Гадоев? Биз сўнгги ўйинларда кўп маротаба Гадоевни алмаштирдик. Сабаби унинг ўйинидан қониқмаяпмиз. Агарда бирор мухлис унинг ўйинини мақтаса, демак у футболни яхши тушунмас экан. Балки уни бизга эътирози бордир, билмадим. Агарда Гадоевни жамоамизда нимадир қониқтирмаётган бўлса, биз бемалол унинг ўрнига бошқа футболчи излашимиз мумкин. Шоҳруҳ Гадоевнинг бошқа қарори бўлса биз унга қаршилик кўрсатмаймиз", - деди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика