UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  1 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0

Рўзиқул Бердиев: "Бугун рақибга нисбатан ҳар томонлама кучлироқ эдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бугун рақибга нисбатан ҳар томонлама кучлироқ эдик"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Металлург"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.





- Рақиб дарвозасига 11 метрлик жарима тўпи белгилангач, ўйинда ғалаба қозонишингизга ишонганмидингиз?

- Бугун ғалабага ишонгандим, чунки рақибга нисбатан ҳар томонлама кучлироқ эдик. Пенальтигача ҳам кўп вазиятлар яратдик, бироқ омад биздан юз ўгирди. Қайсидир вазиятда рақиб дарвозабони ҳамда ҳимоячилари яхшироқ ҳаракат қилди. Албатта, ғалаба олдиндан кутилмаган эди. Футболда омад кучлиларга кулиб боқади дейилганидек, бугун ўз кучимизни намойиш этдик ҳамда ғалаба қозондик. 

- "Насаф" жуда кўп имкониятларни яратди, булардан фойдалана олмасликнинг сабаби нимада? Бу футболчиларнинг терма жамоада иштирок этишининг салбий таъсири ҳисобланадими?

- Албатта, бундай вазият бўлишини кутгандик. Йигитлар кўп танаффусда бўлишди, лигеонерларимиз ўйларига бориб келишди, терма жамоа ўйинчилари йиғинда бўлишди. Шу боис машғулотжараёни тўлиқ таркибда ўтказилмади. Бу, албатта, учрашувга таъсир ўтказарди, бироқ ўйлашимча, бугун кўп вазиятлар ярата олдик. Ушбу вазиятларни биринчи бўлимда аниқ амалга ошира олганимизда, натижа бошқача бўларди. Захирадан майдонга тушган ўйинчилар баҳсни қўлдан бой берди, бу ҳақда футболчиларга ҳам айтдим. "Металлург"да ҳам ўйин якунида ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар бўлди.

- Ўтган гал ҳам таъкидлагандек, Калудеровичнинг жамоага кўникиб кетиши учун яна қанча вақт керак деб ўйлайсиз?

- Футбол бу жамоавий ўйин. Келинглар, ҳар бир ўйинчига урғу бермайлик. Қайсидир футболчи ўзини яхши тарафдан кўрсатадиган бўлса, қайсидир ўйинчи баҳсга киришолмайди. Бу футболда учраб турадиган ҳодиса. Лекин бир нарсани гувоҳи бўляпмиз, сермаҳсуллик ёки ҳужум чизиғидаги вазиятларни яратишда ҳам Норчаев унга нисбатан анча фаолроқ ҳаракат қиляпти. Шунинг учун Норчаевга кўпроқ имконият беряпмиз. Бугун Норчаевда ҳам кўпгина вазиятлар юзага келди, уларнинг барчасини голга айлантиролмаган бўлса-да, жамоага катта ёрдами тегди. 

- ОФК кубоги учун 20 октябрь куни навбатдаги учрашув бўлиб ўтади. Рақиб жамоани қай даражада ўргандингиз? Уларнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Рақиб жамоада легионер, миллий терма жамоасида тўп сурадиган футболчилар бор. Уларнинг 2-3 ўйинини кўриб чиқдим. Эртадан бошлаб жамоа аъзоларига рақибнинг ҳар бир ўйинчиси ҳақида маълумотлар берамиз.

- Биринчи бўлим охирларида рақиб дарвозаси ёнида Дониёр Нарзуллаев тўп узатган кўра ўзи тепганда гол бўлиш имконияти кўпроқ бўлармиди?

- Қарши ҳужумда яхши вазиятга эга бўлгандик. Нарзуллаев пас беришга қарор қилди, бу ҳам тўғри бўлдию, Норчаев имкониятдан фойдалана олмади. Балки Нарзуллаевнинг ўзи тўпни тепганда ҳам маъқул иш бўларди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика