UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  0 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  2 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  6 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  7 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   16 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  25 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи даврани яхши ўтказдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи даврани яхши ўтказдик"

Суперлиганинг 5-турида қолдирилган "Насаф" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Суперлиганинг барча жамоалари кучайиб бормоқда. Биринчи даврани жамоамиз яхши ўтказди. Ҳа, балки айрим жойларда очко йўқотгандирмиз. Аммо умумий олганда илк давра яхши ўтди. ОЧЛ ўйинларини ҳам қўшсак, биринчи даврада 20га яқин ўйин ўтказиб, шуларнинг иккитасида мағлуб бўлибмиз. Ўйлайманки, бу жамоамиз учун яхши натижа. Ҳозир ҳар бир жамоа ўйинларга яхши тайёрланиб, кураш таклиф қилмоқда. 

Мана, "Сурхон" ҳам бугун бизга яхши қаршилик кўрсата олди. Биз ҳимояда яхши ҳаракат қилдик, ҳужумларда самарали бўлдик. Иккинчи бўлимда қарши ҳужумларда кўпроқ гол уришимиз керак эди. Бироқ сўнгги пасни берадиган ўйинчи топилмади. Ўйлайманки, рақибдан устунлик қилдик. "Сурхон" дарвозамиз олдида вазиятлар ярата олмади. Йигитларга миннатдорлик билдирамиз ва мухлисларни ғалаба билан табриклаймиз. Кетма-кет уч дурангдан кейин ғалабани анча кутдик.

- Биринчи давра якунланди. Иккинчи даврага режалар қандай? Трансфер ойнасида янгиликлар бўладими?

- Йигитларга режаларни айтдик. Ҳозир уларга бир ҳафта дам берамиз. Шундан кейин иш жараёнини бошлаймиз. Ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Кучайтирилиши керак бўлган чизиқлар бўйича селекция ишларини олиб боряпмиз. Бу масалада раҳбарият билан гаплашамиз. 

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика