UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  0 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  1 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  0 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  6 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлим охиридаги хато қимматга тушди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлим охиридаги хато қимматга тушди"

Бугун бўлиб ўтган "Металлург" - "Насаф" (2:1) баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учрашув ҳақидаги фикларини қуйидагича билдирди:   

- "Металлург" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рақиб ўйинни яхши бошлади ва бизга кўп босим ўтказди. Бўлим ўрталарига келиб ўйинни тенглаштиришга муваффақ бўлдик. Лекин биринчи бўлим охиридаги хато қимматга тушди. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Энди хатолардан керакли хулоса чиқариб, навбатдаги баҳсга ҳозирлик кўрамиз. 

- Иккинчи тайм бошида Марко Станоевич алмаштирилишини қандай баҳолайсиз? 

- Станоевич алмаштириб бўлмас футболчи эмас. Ўйлайманки, унинг ўрнида майдонга тушган футболчи Станоевичга қараганда анча яхши ҳаракат қилди.

- Охирги турларда дарвозабонларни тез-тез алмаштиряпсиз? 

- Бизда тенг кучли дарвозабонлар бор. Дарвозабонларимизнинг даражаси бир-бирига яқин. Шу боис навбати билан ўйинга қўйяпмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика