UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  4 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  8 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39

Рўзиқул Бердиев: "3:0 ҳисобида ютдик, аммо жуда кўп хато қилдик. Траорени яқин орада кўрасизлар. "Боксинг дэй"да максимал очко олишга уринамиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "3:0 ҳисобида ютдик, аммо жуда кўп хато қилдик. Траорени яқин орада кўрасизлар. "Боксинг дэй"да максимал очко олишга уринамиз"

"Насаф" - "Сўғдиёна" (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

"Уч очко қўлга киритдик. 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганимизга қараб хатолар бўлмаган деб ўйлашингиз мумкин. Аммо хатолар кўп бўлди. Ўйинни яхши бошладик, вазиятлар ҳам яратдик. 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олгач, тўп назоратини йўқотдик. Лекин охирида рақиб кўпроқ ҳужумга эътибор қаратгани боис учинчи голни урдик", - дейди Рўзиқул Бердиев. 

- "Динамо"га ижарага берилган легионер Файсал Траоре "Насаф"га қайтарилди. Кеча у U-21 жамоасида тўлиқ ҳаракат қилди. Уни қачон асосий таркибда кўришимиз мумкин?

- Уни тайёрлаб борамиз. Кеча U-21 жамоасида ёмон ўйнагани йўқ. Ҳали ёш футболчи, универсал ўнгда ҳам, чапда ҳам ўйнай олади, чап қанот ҳимояда ҳам ҳаракат қила олади. Ундан кейинги ўйинларда фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Август ойида Суперлига клубларини ўзига хос "боксинг дэй" кутиб турибди. "Насаф" ҳар 3 кунда ўйин ўтказишга тайёрми?
- Бугунги ўйин кўрсатдики, иккала жамоада ҳам камчиликлар бор. Чунки ўйин темпи жуда ҳам паст бўлди. Бу худди кичик бир турнирдек гап, максимал тарзда очко тўплашга интиламиз.

- Клубларнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтиши ва ОЧЛга лицензия олишдаги муаммо ҳақида эшитдингизми? Бунга муносабатингиз қандай?

- Ўйиндан ташқари савол экан. Тўғриси бу саволга жавобим йўқ.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика