Рожерио Сени Пеленинг рекордини янгилади

Narzulla Saydullayev
25 ноя 2013, 15:36
"Сан-Пауло" дарвозабони Рожерио Сени (40 ёш) футбол қироли Пеленинг битта клубдаги ўйинлар борасидаги рекордини янгилади, деб хабар бермоқда "Globo Esporte".
Бразилия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган "Ботафого"га қарши ўйин дарвозабон учун "Сан-Пауло" сафидаги 1117-ўйин бўлди. Пеле "Сантос" таркибида 1116 марта майдонга тушган. Сенининг айтишича тарихдан жой олиш ажойиб экан.

Сени "Сан-Пауло" сафида 1992 йилдан буён фаолият олиб бормоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net