UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  7 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  7 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  11 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  8 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  6 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  13 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  22 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  18

Россияда "Пахтакор" ва "Зенит" фахрийлари ўртасида "Пахтакор-79" хотира учрашуви бўлиб ўтади Янгиликлар

Россияда "Пахтакор" ва "Зенит" фахрийлари ўртасида "Пахтакор-79" хотира учрашуви бўлиб ўтади

Машъум фожиага 43 йил тўлди.

Шу муносабат билан 13 август куни Россиянинг Пушкин шаҳрида жойлашган "Царское село" стадионида "Пахтакор-79" марҳум аъзолари шарафига баҳс бўлиб ўтади. Унда "Пахтакор" ҳамда "Зенит" фахрий футболчилари майдонга чиқишади. 

Ўйин Россия Федерацияси Спорт вазирлиги, Санкт-Петербург ҳукумати кўмаги билан Юрий Берестовнинг "Айра" технопарки, Марат Кабаев бошчилигидаги Халқаро Ислом бизнеси ассоциацияси томонидан ташкил қилинмоқда.

Махсус ўйинда афсонавий Ринат Дасаев, "Зенит" файрийлари – Дмитрий Радченко, Александр Спивак, Юрий Желудков, Борис Чухлов, "Пахтакор" фахрийлари – Анатолий Соловьёв, Андрей Пятницкий, Александр Тихонов ва бошқалар қатнашишади. 

Шунингдек, ўзбек футболи фидойилари, ҳалок бўлган "Пахтакор-79" жамоаси аъзолари оилалари ва яқинлари учрашув меҳмони бўлишади.

Учрашув санаси: 2022 йил 13 август

Бошланиш вақти: 14:00

Стадион манзили: Россия. Санкт-Петербург. Пушкин шаҳри, Ленинград кўчаси, 83 Б

Мавлон Шукурзода

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика