Россия терма жамоасининг Бельгия ва Қозоғистонга қарши тайёргарлиги ҳақида батафсил (ВИДЕО)
		
		19 мар 2019 16:58
        Янгиликлар	
	 
				 
				Россия терма жамоасининг Бельгия ва Қозоғистонга қарши тайёргарлиги ҳақида батафсил (ВИДЕО)
Станислав Черчесов бошчилигидаги терма жамоа якшанба кунидан бошлаб йиғинга киришган. Дастлаб маҳаллий футболчилар йиғинга етиб келишди. Сўнгра "Зенит" ва "Спартак" футболчилари қароргоҳга келиб қўшилишди. Сўнгра "Валенсия" сафида ўйнаётган Денис Черишев кеча терма жамоа йиғинига қўшилди.

Айни пайтда Россия терма жамоаси Новогорскдаги машғулотлар базасида Бельгия ва Қозоғистон терма жамоаларига қарши бўладиган Евро-2020 саралаш учрашувларига тараддуд кўрмоқда.
Йиғинга таклиф этилган Илья Кутепов ва Роман Зобнин жароҳатлари туфайли терма жамоа лагерини тарк этишди.

Станислав Черчесов бўлажак ўйинларда жамоани сардор сифатида Артём Дзюба бошлаб тушишини маълум қилди. Дарвозабон масаласида эса вазиятга қараб қарор чиқарилиши таъкидланди. Аввалроқ эса Черчесов яқин келажакда жамоанинг биринчи рақамли кипери "Зенит" дарвозабони Андрей Лунёв бўлишини эълон қилганди.

Россия терма жамоаси матбуот хизмати очиқ ҳолда ўтаётган машғулотлардан видео ва фото лавҳаларни доимий тарзда мухлислар ва ОАВ эътиборига ҳавола этмоқда. Шунингдек, ҳар кунги машғулот жараёнлари журналистлар учун очиқ ҳолда ўтказилмоқда. Ҳар кунги машғулотлардан кейин терма жамоа футболчилари ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқотда бўлиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашишмоқда.
Қайд этиш керакки, Новогорскдаги машғулотлар базаси мухлислар учун ҳам очиқ. Яъни, мухлислар ўз суюклиларидан эсдалик учун дастхат олиб, суратга тушишмоқда.




Қуйида Россия терма жамоаси матбуот хизмати жамоанинг ҳар кунги машғулотлари ва қизиқарли жараёнлари тасвирланган видео ва фото лавҳаларни тақдим этамиз:
Россия терма жамоасининг йиғини доирасидаги 1-кун
Россия терма жамоасининг йиғини доирасидаги 2-кун
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 21 март куни меҳмонда Белгия билан, кейин эса Астанада Қозоғистон терма жамоасига қарши Евро-2020 саралаш босқичи доирасида баҳс олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар