

Нашр берган маълумотларга кўра, россиялик футболчилар Хорватияга қарши ЖЧ-2018 1/4 финал учрашувида трибуна ости йўлакчасида жисмоний ҳолатини кучайтириш учун аммиак ҳидлашган. Аммиак тақиқланган воситалар сафига кирмайди, аммо мутахассиснинг фикрича, аммиак ҳам допинг каби иш беради.

Bild исбот сифатида "Твиттер"да Россия терма жамоаси ҳимоячиси Илья Кутеповнинг суратини намойиш этди.



