UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47Уилфрид Заҳа МЛС клубига ўтди  1 21:24ОКМК назорат ўйинида "Урал" билан дуранг ўйнади  0 21:05Максим Шацкихнинг ёрдамчилари "Пахтакор" академиясида иш бошлади  4 20:44Футзал. Марказий ўйинда ОКМК "Оил Стар"га 7 та гол урди, "Сурхон" "Пахтакор"га 5 та урди  0 20:32Расман: Драган Черан “Насаф”га қайтди  8 20:03Расман: Тимур Кападзе - Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи!  201 19:54Эшитдик-да! "Локомотив" билан 10 декабрь куни шартнома тузган футболчи жамоани тарк этди  2 19:20Here we go! "Манчестер Сити" сардори "Милан"га ўтмоқда  10 18:42"Барселона" устози: "Қачондир бундай камбэкни бошдан ўтказганман деб ўйламайман"  7 18:02Расман: "Қизилқум" черногориялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  1 17:33ПСЖ футболчиси Моуриньюнинг қўнғироғи сабаб Англияга эмас, Туркияга кетмоқда  3 16:59"Барселона" футболчиси 5:4 ҳақида: "Бу фаолиятимдаги энг даҳшатли ўйин"  25 16:31Сречко Катанец: "Терма жамоада нималар қилганимизни ва қандай ютуқларга эришганимизни билишингиз керак"  64 16:05Ҳусановнинг агенти: "Биз билан АПЛнинг 12 клуби алоқага чиқди"  15 15:06БМБ 14 та гол урган ва учинчи бор чемпион бўлган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Россия Суперкубоги. "Темирйўлчилар" "Спартак"ни "босиб кетмоқчи" Янгиликлар

Россия Суперкубоги. "Темирйўлчилар" "Спартак"ни "босиб кетмоқчи"

Бугун, 14 июль Тошкент вақти билан 23:30да "Локомотив" стадионида Россия Суперкубоги учун баҳс старт олади.

Россия футболида мавсумлар оралиғи жуда кам вақтни ташкил қилди. Эртага Россия чемпионати ўйинлари бошланади.

2016/17 мавсум натижалари эски даврлардагидек бўлди. "Спартак" сўнгги маротаба 2003 йилда аҳамиятлик натижага эришганди (Россия Кубоги ғолиби). "Қизил-оқлар" бундан 16 йил олдин Россия чемпиони номига сазовор бўлишган. Орадан шунча вақт ўтиб Антонио Конте ёрдамчиси Массимо Каррера "Спартак"ка турнир жадвалининг биринчи ўрнини олиб берди.

2016 йилнинг ёзида "темирйўлчилар" раҳбариятида ўзгариш рўй берди ва Юрий Сёмин ўзининг севимли жамоасига қайтди. Клуб унинг қўл остида Россия Кубогида муваффақиятга эришди.

"Локомотив" ва "Спартак" 2009 йилгача Россия Суперкубоги учун баҳсларда мунтазам қатнашиб келган. "Темирйўлчилар" ушбу турнирнинг илк ғолиблари ҳисобланишади: 2003 йилда жамоа пенальтилар сериясида ЦСКАни таслим этган. Икки йил ўтиб "Локомотив" Дмитрий Лоськовнинг голи туфайли "Терек"ни маҳф этди ва иккинчи бор Суперкубокда ғалабани тантана қилди. Икки муваффақият Юрий Сёмин қўл остида амалга ошди. Ўшандан сўнг "Локо" икки маротаба Суперкубокда иштирок этди ва икки маротаба "Зенит"га имкониятни бой берди.

"Спартак" XXI аср бошларида рус футболида яна чўққига чиқмоқчи бўлди. Жамоа бир неча маротаба иккинчи ўринни эгаллади, Чемпионлар лигасида ўйнади. Аммо ғалабага эриша олмади. 2004, 2006 ва 2007 йилларда "қизил-оқлар" мамлакат Суперкубогини ютиб олиш имкониятига эга бўлганди, аммо ҳар сафар ЦСКА уларни таслим этган. Массимо Каррера "Спартак" коллекциясига етишмаётган совринни қўшиб қўя оладими?


Жамоа янгиликлари

"СПАРТАК"

"Спартак" ҳозиргача Россия Суперкубогини қўлга киритмаган. Жамоа уч маротаба ЦСКАга қарши ўйнаб, ҳар уччаласида ҳам мағлуб бўлган. Италиялик мутахассис Массимо Каррерада ўз исмини "қизил-оқлар" тарихига ёзиб қўйдириш учун ажойиб имконият бор. Суперкубок - "Спартак"да йўқ ягона рус соврини. Каррера эса максималчи, у ушбу жиҳатини тақдирлаш маросимида кўрсатган. Италиялик олтин медални олиши билан, уни ечиб қўйди. Олдинда янги чақирувлар кутиб турибди.

"Спартак" тез орада Чемпионлар лигасидаги ўйинларини бошлайди. Аммо "қизил-оқлар" бу турнир учун ҳеч қандай харид амалга оширишгани йўқ. Мамлакат чемпионлари 1 млн. евро эвазига "Анжи"дан Георгий Тигиевни сотиб олишди, Марко Петковични эса эркин агент сифатида ўз сафларига қўшиб қўйишди. Миш-мишлар бор: Фёдор Смолов ва Максим Канунников москваликлар сафига ўтиши мумкин.

Хатто ҳеч қандай трансфер амалга ошмаса ҳам, "Спартак"нинг ҳужум чизиғи аввалги мавсумга қараганда кучсизланмайди. Муаммо бўладиган чизиқ - ярим ҳимоя. Мамлакатнинг энг яхши футболчиларидан бири Роман Зобнин Конфедерациялар Кубогидан олдин аламли жароҳатга эга бўлди, у ҳали кўп вақт майдонга туша олмайди. Массимо Каррера россиялик футболчи ўрнини тўлдириши керак, чунки ҳозирча легионерлар лимитини ҳеч ким бекор қилгани йўқ.



"ЛОКОМОТИВ"

"Локомотив" "Спартак"ни ўз стадионида қабул қилади. Аммо расман "темирйўлчилар" мезбон эмас. Ушбу стадионда янги мавсум олдидан косметик таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Янги таблолар пайдо бўлди, мухлислар сиғими камайди, аренанинг ташқи кўриниши ўзгартирилди.

"Локомотив" катта пойгага қайтмоқчи, жамоа юқори ўринлар учун курашмоқчи. Бироқ клуб катта пуллар эвазига фақат бир-икки футболчини харид қилиши мумкин. "Локомотив" "Рубин" ҳимоячиси Соломон Кверклияга 2,5 млн. евро сарфлади. Дарвозабон Никита Медведев текинга ўтди, Ари ва Игорь Денисов учун ҳам пул тўлаш зарурияти бўлмади. Юрий Сёмин Майкон йўқотишидан афсусда.

"Локомотив" ўз футболчиларини қайтара бошлади. Жамоа "Витесс"га ўйнаётган ўз тарбияланувчиси Аршак Корян билан икки йиллик шартнома тузди. Бундан ташқари, клуб "Рубин"дан Рифат Жемалетдиновни қайтармоқчи.



Етакчи футболчилар

КВИНСИ ПРОМЕС ("Спартак")

Квинси Промес ваъдасининг устидан чиқди - у "Спартак"ни чемпионга айлантирди. Рус клуби раҳбарияти ва футболчи бекорга янги шартнома борасида узоқ музокара олиб боргани йўқ. "Қизил-оқлар" ишқибозлари жамоанинг етакчисини яхши кўришади, у ҳам мухлисларни худди шундай севади.

Квинси Промес кетмоқчи бўлса, фақат йирик клубларга ўтади, ўрта даражадаги клубларда тўп тепишдан маъно йўқ деб ҳисоблайди. У ҳар сафар "Спартак"ка бўлган меҳрини алоҳида таъкидлаб ўтади. Чемпионликка эришганидан сўнг унда янги мақсадлар пайдо бўлди: Россиянинг энг яхши жамоаси номини сақлаб қолиш, Чемпионлар лигасида иложи борича узоқроққа етиш ва Россия чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланиш.


ИГОРЬ ДЕНИСОВ ("Локомотив")

Игорь Денисов - "Локомотив"нинг янги сардори. У Вердан Чорлука жароҳат олган пайт ушбу вазифани бажариб туради. Таянч ярим ҳимоячиси ўзининг ўзгача феъли билан кўпчиликка яхши таниш. Юрий Сёмин бекорга унга сардорлик боғчини топширмаган бўлса керак.

Денисов ёзда "Локомотив" билан шартнома имзолаб, маоши сезиларли даражада камайишига рози бўлди. Ярим ҳимоячининг "Динамо"даги маоши 5 млн. евро бўлган. "Темирйўлчилар" президенти Илья Геркус, клуб бундай маблағни тўлай олмаслиги ҳақида айтган эди.

Ёзда Денисовнинг фамилияси Россия терма жамоаси билан кўп боғланди, аммо у миллий жамоа сафида бир дақиқа ҳам ўйнагани йўқ. Ярим ҳимоячи мамлакатнинг энг яхши таянч футболчиси ҳисобланади. Роман Зобнин жароҳатидан сўнг, Станислав Черчесов жамоасига айнан Денисов етишмади. Мамлакат чемпионига қарши баҳсда Игорь Денисов ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлади.


Тахминий таркиблар:

"Спартак": Ребров, Ешенко, Бокетти, Кутепов, Комбаров, Попов, Глушаков, Фернандо, Промес, Адриано, Луиш.

"Локомотив": Гильерме, Пейчинович, Кверквелия, Маргасов, Касаев, И. Денисов, Фернандеш, В. Денисов, Миранчук, Ари, Фарфан.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика