UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  2 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  2 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

Роналду ва "Ювентус" ўртасида деярли 20 миллионлик маҳфий келишув бўлган. Бу ишни прокуратура ҳам ўрганмоқда Янгиликлар

Роналду ва "Ювентус" ўртасида деярли 20 миллионлик маҳфий келишув бўлган. Бу ишни прокуратура ҳам ўрганмоқда

"Ювентус"нинг эски раҳбарияти Криштиану Роналду билан маош борасида ўзаро маҳфий келишув имзолаган.

"Ювентус" коронавирус тарқалган пайтда бир неча футболчи билан келишиб олган. Футболчилар бир қанча вақт ўтгандан сўнг пулларни норасмий равишда олиш учун маошларни пасайишига рози бўлишган. 

Прокуратура томонидан ўрганилаётган молиявий фирибгарликлар ишида Роналду билан келишув ҳам бор.

2021 йилнинг 20 апрелида "Ювентус"нинг юридик бўлими раҳбари Чезаре Габиазо "Имзо чекишга тайёрларнинг биринчиси - Криштиано" деб ёзган. 

Орадан уч кун ўтгач эса, клуб котиби Паоло Морганти ўша гуруҳ чатида "Криштиану имзо чекди. Унда барча ҳужжатлар нусҳаси бор" деб ёзган. "Яхши!" дея жавоб қайтарган клубнинг ўша пайтдаги директори Федерико Керубини. 

Прокуратуранинг маълумотига кўра, Роналду билан маҳфий келишувда 19,9 миллион евро ҳақида гап борган. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика