

Маълумотларга кўра, Роналду ва Рамос Польша терма жамоаси футболчисидан "Реал"га ўтишни сўраган. Бу суҳбат испан ва немис грандлари ўртасида бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашувидан сўнг содир бўлган. "Қироллик клуби" 4:2 ҳисобида ғалабага эришди.
2014 йилда "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес ҳам Левандовски билан суҳбатлашиб, уни "Реал"га олиб келмоқчи эди, аммо харид амалга ошмади.



