Роналду тарихдаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 2-ўринга кўтарилди, олдинда эса фақат Пеле бор

Eldor Akmurzayev
22 июл 2020, 21:25
“Ювентус” форварди Криштиану Роналду клуб ва термадаги жами голлари сонини 734 тага етказиб олди.

У расмий ўйинларда киритилган тўплар бўйича бразилиялик Ромариога (734) етиб олди.

Мазкур кўрсаткич бўйича тарихдаги энг яхши натижа эса афсонавий Пелега (767) тегишли. “Барселона” сардори Лионель Месси 716 та гол билан 5-ўринда бўлса, “Милан” ҳужумчиси Златан Ибрагимович (542) 11-поғонада бормоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/tancredipalmeri