UZ

Сўнгги янгиликлар

11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  1 11:05Ямаль ва францияликлар: Европанинг 2025 йилдаги энг креатив футболчилари  3 10:42Неймарнинг келажаги маълум  0 10:10“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги даҳшатли таклифни юборди  0 09:43“Арсенал“ Виктор Гёкерешни сотиб ололмаган тақдирда кимни харид қилиши маълум  1 09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  1 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  15 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  16 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  3 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1

Роналду примеранинг энг яхши ўйинчиси, Симеоне энг яхши мураббий Янгиликлар

Роналду примеранинг энг яхши ўйинчиси, Симеоне энг яхши мураббий

Испанияда 10 та номинация бўйича ўтган мавсумнинг энг яхшилари аниқланди ва тақдирланди.
“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионати-2013/14нинг энг яхши тўпурари бўлди.



Бундан ташқари, 29 яшар португалиялик иқтидор эгасининг “Валенсия” дарвозасига киритган голи мавсумнинг энг чиройли голи деб ҳам топилди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Криштиану Роналду ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси ҳам бўлди.

Мавсумнинг энг яхши мураббийи сифатида Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне тан олинди. Аргентиналик мутахассис ўтган мавсум “Атлетико”ни Испания чемпионига айлантирганди.



Чемпионатнинг энг яхши африкалик футболчиси деб ўтган мавсум «Гранада»да ўйнаган ҳозир «Порту»да тўп тепаётган Ясин Браими, энг яхши жанубий америкалик деб «Севилья» ҳужумчиси Карлос Бакка топилди.



Ҳимояга ихтисослашган ярим ҳимоячилар орасида Лука Модрич («Реал») тенгсиз бўлди, Андрес Иньеста («Барселона») эса энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячи деб тан олинди.



2013/14 йилги мавсумнинг энг яхши дарвозабони деб айни пайтда «Реал»да, ўтган мавсум эса «Леванте» дарвозасини қўриқлаган Кейлор Навас деб топилди. Серхио Рамос ўтган мавсумнинг энг яхши ҳимоячиси бўлди.



«Реал Сосьедад» фэйр-плей совринига эга бўлди. Футболчилар орасида бу совринга «Барселона» ярим ҳимоячиси, ўтган мавсум «Севилья»да ўйнаган Иван Ракитич сазовор бўлди.



Рафаэль Алькантара («Сельта», «Барселона») «Мавсум кашфиёти» деб тан олинди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика